1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Филиппиндаги банкларга исломий хизматлар кўрсатишга рухсат берилди

16:28 / 12 февраль 440 pdf Ўқиш режими + -

Филиппин давлати Марказий банки (BSP) ислом банкинг бўйича пруденциал («Пруденциал» тушунчаси “назорат” сўзи билан бирга қўлланилганда молия муассасалари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва муаммоларни бартараф қилишга имкон берувчи масофадан назорат қилиш маъносини англатади) тартибга солиш йўриқномаларини соддалаштирди. Бу ҳақда Fintech News хабар берди.

Киритилган ўзгартиришлар анъанавий банкларнинг барча тоифаларини кенгроқ иштирок этишга ундашга қаратилган бўлиб, уларга Ислом банк бўлинмалари (IBU — Islamic Banking Unit)ни осонроқ ташкил этиш имконини беради.

Янги қоидаларга кўра, ўз банк тоифаси учун белгиланган капитал талабларига жавоб берадиган анъанавий банклар IBU фаолиятини йўлга қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги иштирокчиларга ёрдам бериш мақсадида, Филиппин Марказий банки ислом банк фаолияти бошланган кундан эътиборан уч йиллик кузатув даврини жорий қилмоқда.

Бу давр мобайнида банклар пруденциал ҳисоботлар учун зарур бўлган маълумотлар талаблари, жумладан қўшимча молиявий ҳисобот пакети билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, IBUлардан энди алоҳида ликвидлик (нақд пул оқими барқарорлиги) ҳисоботларини топшириш талаб этилмайди — улар ликвидлик кўрсаткичларини асосий банкнинг умумий ҳисоботларига қўшиб тақдим этишлари мумкин бўлади.

Марказий банк мамлакатдаги бозор ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида эканини ҳисобга олиб, «регулятор талабларга мослашишда кўмак бериш ёндашуви»ни сақлаб қолмоқчи.

Филиппин Марказий банки раҳбари Eli M. Remolona, Jr.нинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар «кўпроқ иштирокчиларни жалб қилиш ва Филиппиндаги ислом молия бозорини ривожлантириш», шунингдек, молия тармоғини янада хилма-хил қилиш ва инклюзив иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Манба

 

Мавзуга оид мақолалар
Россия президенти Владимир Путин Татаристон ҳукумати ва раҳбариятига 1 февралга қадар Волга Булгарияси томонидан Ислом қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини давоми...

2558 18:30 / 13.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди.Яқиняқингача Сузук ота зиёратгоҳини кўпчилик давоми...

6075 14:10 / 10.05.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг боболари Жалолиддин ҳожи ота фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

1853 13:50 / 20.02.2023
Можароли ҳудудларда ўзларининг қуроляроғларини сотаётган ғарбнинг бой давлатлари можароларни янада алангалатмоқдалар. Дунёда тўхтамаётган бу урушларнинг давоми...

2415 08:40 / 10.04.2019