Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Устки қўл пастки қўлдан яхшидир | Сийрат дарслари (282-дарс)

19:00 / 17 май 549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

420. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хутба қилдилар: «Зиқналикдан сақланинг! Албатта, сиздан аввал ўтганлар зиқналик туфайли ҳалок бўлишган. Уларни бахилликка амр қилди, бахиллик қилишди. Уларни алоқаларни узишга амр қилди, алоқаларни узишди. Уларни фожирликка амр қилди, фожирлик қилишди».

Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

421. Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Садақа қилинглар. Бир киши садақасини олиб борса, уни берилган одам: «Агар кеча келганингда қабул қилар эдим. Энди эса, менинг унга ҳожатим йўқ», дейди. Уни қабул қиладиган кимсани топмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

422. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда туриб садақани, иффатни ва тиланчиликни зикр қилдилар: «Устки қўл пастки қўлдан яхшидир. Устки қўл нафақа қилувчи, пастки қўл сўровчи», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

423. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахни зикр қилдилар ва ундан паноҳ сўрадилар. Сўнг юзларини уч марта орқага бурдилар ва: «Дўзахдан бир дона хурмонинг ярми билан бўлса ҳам сақланинглар. Уни ҳам топмасангиз, ширин сўз билан», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди.Аллоҳ таоло.Эй Одам болалари, ҳар бир масжид давоми...

2979 14:01 / 09.08.2020
852. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида турган эдим. Шунда у зот айтдилар .Эй давоми...

1947 19:00 / 25.02.2023
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, Жумъа куни, қон олдирган ва давоми...

3385 16:09 / 22.12.2019
364. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3138 13:00 / 22.05.2020