Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

«...Буларга Қиёмат куни мен гувоҳман» | Сийрат дарслари (275-дарс)

19:00 / 29 март 948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга (гўр) қазиш қийин», дедик. «Қазинглар, чуқур қилинглар, кенг қилинглар, икки, уч кишини бир қабрга қўйинглар», дедилар. «Қайсинисини олдин қўямиз, эй Аллоҳнинг Расули»? дедик. «Қуръонни кўп биладиганни», дедилар». Отам бир қабрга қўйилган уч кишининг учинчиси эди».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

396. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганлардан икки кишини бир кийимга жамлар эдилар. Сўнгра: «Икковидан қай бири Қуръонни кўп билади?» дер эдилар. Улардан бирига ишора қилинса, ўшани лаҳадга олдин қўяр эдилар. У зот: «Буларга Қиёмат куни мен гувоҳман», дедилар. Уларни қонлари билан дафн қилишга буюрдилар. Ювилмадилар ҳам, уларга намоз ҳам ўқилмади».

Бухорий ривоят қилган.

397. Абдуллоҳ ибн Саълаба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни қонлари билан ўранглар. Чунки Аллоҳ йўлида етган жароҳат Қиёмат куни қон оққан ҳолда келади. Ранги қон рангида, ҳиди мушк ҳидида бўлади», дедилар».

Насоий ривоят қилган.

398. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хутба қилиб, саҳобаларидан бир кишининг қабз қилинганини зикр этдилар. У нолойиқ кафан билан кафанланган ва кечаси қабрга қўйилганди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни кечаси қабрга кўйишдан қайтардилар. Фақат одам ноилож қолсагина, истисно қилдилар. Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз биродарини кафанласа, кафанини яхши қилсин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ..Анас розияллоҳу анҳудан саримсоқ пиёз ҳақида сўралди. Бас, у киши.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ушбу экиндан еса, бизга яқин келмасин ва давоми...

2244 13:00 / 27.12.2020
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

3766 13:30 / 29.12.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар қайта тирилтирилганларида мен уларнинг аввалгисиман. Тўпланиб келганларида давоми...

3754 19:00 / 21.12.2018
747. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмини ўзгартирдилар, .Сен Жамиласан, дедилар,. Муслим ривоят давоми...

2945 19:00 / 29.07.2022