Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (213-дарс) Киши дўстининг динида бўлади

19:00 / 13.01.2023 1736 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

826. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Демак, ҳар бирингиз кимни дўст тутишига назар солсин», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

827. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар орасини бузишдан сақланинг, чунки бу (динни) қирувчидир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

* * *

828. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар Жобияда бизга хутба қилди: «Эй одамлар! Мен сизларнинг орангизда худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг орамизда турган мақомларида турибман. У зот шундай деганлар: «Сизларга саҳобаларимни тавсия қиламан. Сўнгра улардан кейин келадиганларни. Сўнгра улардан кейин келадиганларни. Сўнгра ёлғон тарқалади. Ҳатто кишидан қасам ичиш сўралмаса ҳам, қасам ичаверади. Гувоҳлик сўралмаса ҳам, гувоҳлик беради. Огоҳ бўлинглар! Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Агар шундай бўлса, учинчилари шайтон бўлади. Жамоатни лозим тутинглар, тафриқадан (бўлинишдан) эҳтиёт бўлинглар. Чунки шайтон битта биландир, иккитадан узоқроқ бўлади. Ким жаннатнинг ўртасини ирода қилса, жамоатни лозим тутсин. Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги маҳзун қилса, ана ўша мўминдир».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

829. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жидду жаҳд қилувчиларнинг аёлларининг ҳурмати (уйда) ўтириб қолганлар учун худди ўз оналарининг ҳурмати кабидир. Ўтириб қолганлардан бир киши жидду жаҳд қилувчиларнинг аҳлига қараб турадиган бўлатуриб, унга улар борасида хиёнат қилса, Қиёмат куни туриб унинг амалидан истаганича олади. Бунга нима дейсиз?» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади .Бир куни қурайшликлар отам ҳузурига келишди. Улар отамни ҳурмат қилишар ва ўзларининг катталари деб билишар эди. quotБиз учун у давоми...

3362 11:03 / 17.11.2018
235. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади Аллоҳ ва давоми...

5390 16:10 / 23.08.2019
298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг давоми...

4261 16:20 / 29.11.2019
603. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Фитрат бештадир хатна ҳаром тукларни тозалаш қўлтиқ остидаги давоми...

2547 17:00 / 24.12.2021