Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳим, қалбимизни тоатингга бургин! | Сийрат дарслари (241-дарс)

19:00 / 05.08.2023 1581 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

255. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) билан туғилади. Ота-онаси уни яҳудий ё насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бут-бутун бола туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини билганмисиз?» дедилар.

Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз, «Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша энг тўғри диндир» оятини ўқинг», дер эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

256. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда беш калима ила турдилар. Шунда у зот дедилар: «Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ухламас. У зот ризқни кўтарар ва туширар. Унга кечанинг амали кундузнинг амалидан аввал кўтарилур ва кундузнинг амали кечанинг амалидан аввал кўтарилур. У зотнинг ҳижоби нурдир – бошқа ривоятда – нордир. Агар уни очса, юзининг нурлари халқидан кўзи етганларини куйдирур».

Муслим ривоят қилган.

257. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Албатта, Бану Одамнинг қалбларининг барчаси худди бир қалбдек, Роҳманнинг икки бармоғи орасидадир. Қандай истаса, шундай тасарруф қилади». Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, қалбларни тасарруф қилувчи зот! Қалбимни тоатингга бургин!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

258. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил», дер эдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарсадан хавф қиласизми?» дедим. «Ҳа. Албатта, қалблар Аллоҳнинг икки бармоғи орасидадир. Қандай истаса, шундай тасарруф қилади», дедилар».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
308. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга зино давоми...

4060 19:08 / 27.12.2019
430. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир аёл уйидаги таомдан исроф қилмай инфоқ қилса, унга инфоқ қилган нарсаси давоми...

288 19:00 / 08 июнь
Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтирмайдиган кишиларга илмий ва моддийМУРОЖААТ Шунинг учун биз қулоғи оғир бўлган барча давоми...

3577 19:01 / 28.04.2017
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

3110 13:00 / 03.07.2020