Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (83-дарс). Жума кунининг фазилати

13:30 / 01.05.2020 3241 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

356. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқисаю Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергайдир»дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

357. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки кунлари бор эди. «Бу иккиси қандай кун?» деб сўрадилар. «Жоҳилиятда ўйин-кулги қиладиган кунимиз эди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккисининг ўрнига улардан кўра яхши Азҳо куни ва Фитр кунини  берди»дедилар».

Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масалага мушриклар қандай қараганларини уларнинг Валид ибн Муғийра билан қилган маслаҳатларидан билиб олинади. У Қурайш қабиласининг бошлиқларидан ва давоми...

3291 18:01 / 21.12.2017
. .Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Таомнинг баракаси ундан олдин икки қўлни ювишдир ва ундан кейин икки қўлни давоми...

4358 10:31 / 27.11.2018
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

2652 16:00 / 03.05.2020
.Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга дуо қиладиган нарсалари ҳақида сўралди. Шунда у киши.У зот .Аллоҳим Албатта, мен Сендан давоми...

5923 12:06 / 14.03.2018