Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (137-дарс). Омонатдор мусулмон

15:00 / 21.05.2021 2615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омонатдор мусулмон

517. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Омонатдор мусулмон хазиначи ўзига буюрилган нарсани буюрилган кишига сидқидилдан тўлиқ ва комил қилиб берса, икки садақа берувчининг бири бўлади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

518. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши ҳеч яхшилик қилмаган эди. У одамларга қарз берар ва ходимига: «Муяссар бўлганини ол. Қийин бўлганини тарк қил ва кечиб юбор. Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам кечиб юборса», дер эди. Вафот қилганида Аллоҳ азза ва жалла унга: «Бирор яхши амал қилганмисан?» деди. «Йўқ. Фақат бир ғуломим бор эди. Одамларга қарз берар эдим. Уни қарзларни талаб қилишга юбораётиб: «Муяссар бўлганини ол. Қийин бўлганини тарк қил ва кечиб юбор. Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам кечиб юборса», дер эдим», деди. Аллоҳ таоло унга: «Батаҳқиқ, сени кечирдим», деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

519. Сафвон ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни ундан совутлар беришини сўрадилар. Шунда у: «Эй Муҳаммад, бу ғасбми?» деди. «Йўқ! Адо қилинадиган орият», дедилар».

Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Изоҳ: Ғасб – зўрлик, куч билан тортиб олиш.

Орият – вақтинча фойдаланишга олиш.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
389. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жанозага намоз ўқилгунча ҳозир бўлса, унга бир қийрот савоб, ким дафн давоми...

3346 13:36 / 24.07.2020
236. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун давоми...

1368 19:00 / 23.06.2023
401. Муҳаммад ибн Қайс ибн Махрамадан ривоят қилинади .У бир куни .Сизларга ўзим ва онам ҳақида гапириб берайми, деди. Биз туққан онасини айтяпти, деб ўйладик. У эса, давоми...

3153 14:01 / 21.08.2020
121. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Зайнабни ва куёвлари Абу Оснинг қизи Умомани елкаларида кўтариб давоми...

4516 17:06 / 25.01.2019