Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қабрларнинг устига ўтирманглар | Сийрат дарслари (277-дарс)

19:00 / 13 апрель 528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

402. Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қабрларнинг устига ўтирманглар. Уларга қараб намоз ўқиманглар», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

403. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаъфарнинг вафоти хабари келганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаъфарнинг аҳлига таом қилиб беринглар. Уларни машғул қиладиган нарса келиб қолди», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

404. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот: «Истироҳат олувчи ва ундан истироҳат олинган», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, истироҳат олувчи ва ундан истироҳат олинган нима?» дейишди. У зот: «Мўмин банда (вафот этса) дунёнинг қийинчиликларидан истироҳат олади. Фожир банда (ўлса) ундан бандалар, элу юртлар, дов-дарахтлар ва жонзотлар қутуладилар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

405. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўлганида унга ўрни эртаю кеч кўрсатиб турилади: агар жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлидан экани, дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлидан экани. «Аллоҳ сени қиёмат куни қайта тирилтиргунича сенинг ўрнинг мана шудир», дейилади», дедилар».

 Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

406. Асма бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, одам қабрида дучор бўладиган фитна ҳақида гапирдилар. У зот ўшани зикр қилганларида мусулмонлар шовқин кўтаришди. Бу нарса менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларини фаҳмлашимга халақит берди. Уларнинг шовқини тинчиганда яқинимдаги кишидан: «Ҳой Аллоҳ баракангни бергур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларининг охирида нима дедилар?» дедим. «Батаҳқиқ, сизлар қабрларингизда дажжолнинг фитнасига яқин фитнага учрашингиз хабари берилди», дедилар», деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
339. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бош кўтарсалар, ушбуларни айтардилар .Роббана лакал ҳамду давоми...

4824 13:00 / 13.03.2020
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар..Эй Расулуллоҳ давоми...

5075 15:03 / 22.01.2019
868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким мақтанишини ёйса, Аллоҳ унинг шармандалигини давоми...

1700 19:00 / 25.03.2023
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга саловот саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча фахрлансак арзийдики, Аллоҳ таоло давоми...

4355 19:11 / 28.04.2017