1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Талабалар билан дилдан мулоқот: бош имомлардан ҳаётий насиҳатлар ва рағбатлар

17:37 / 06 октябрь 1004 pdf Ўқиш режими + -

Хабар берганимиздек, шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди. 

Мутасаддилар томонидан бош имом-хатибларга ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларидаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ўрганиш юзасидан тавсиялар берилди.

Бугун, 6 октябрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар. Бош имом-хатибларга билим юрти раҳбари Рустамжон домла Маҳмудов ҳамроҳлик қилиб, батафсил маълумот берди.

Семинар қатнашчилари билим юрти фаолияти, педагог-ўқитувчи ва талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Ўқув хоналари, дарс жараёнлари, Ахборот ресурс маркази, кутубхона, талабалар ётоқхоналарида бўлиб, талабалар билан дилдан мулоқот қилдилар. 
Суҳбатлар асносида талабаларга барча билимларни пухта эгаллаши, келажакда етук олим бўлиб етишишга астойдил ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди. Илм талаб қилиш йўлида чекиладиган машаққатлар, илмга амал қилиш кишини зийнатлаши, илм аҳлининг даражалари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, толиби илмларга рағбатлар берилди. Талабалар билан олаётган таҳсиллари борасида савол-жавоблар қилинди. Улар берган жавоблар меҳмонларни ҳайратда қолдирди.

Маълумот учун, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти 1992 йилда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида фаолият бошлаган. Билим юртига Жалабек қишлоғида ХХ асрнинг бошларида яшаб ўтган дин, миллат, ватан учун катта хизматлар қилган, ўз даврида Андижон вилояти қозиси, эски шаҳардаги мадраса бош мударриси бўлган Саййид Муҳйиддин домланинг номи берилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 10 апрель куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг мажлислар залида муборак Рамазон ойида Қуръони Карим хатмоналарини юртимиз масжидларида давоми...

2969 17:09 / 10.04.2021
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ноёб ҳужжатли фильм .Усмон Мусҳафи Мадинадан Мовароуннаҳр сари, номли лойиҳа устида иш бошланмоқда. Фильмда давоми...

640 17:25 / 19 апрель
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Янги Ўзбекистонда Инсон қадри учун, инсон бахти учунrdquo деган эзгу давоми...

3004 17:18 / 26 март
Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги .Мулло Нарзи, жомеъ масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжиднинг янги биносидаги маросимга вилоят давоми...

1239 14:25 / 06.03.2024
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021