1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадиси шариф ва руҳий тарбия олими

09:15 / 08 октябрь 933 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг сентябрь ойи аввалида юртимизга мисрлик аллома – шайх Мустафо Абу Сулаймон Ҳусайний Надвий ташриф буюрди. 

Улуғ аллома Ўзбекистонга ташриф буюриш мақсадини баён қилганида буюк уламолар киндик қони тўкилган табаррук замин у зотни доимо ҳайратга солишини, шу сабаб доимо диёримиздаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш истагида эканини айтиб ўтди.

– Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий ва амалий фаолиятлари билан янада кенгроқ танишиб чиқарканмиз, у киши Ислом дини ривожига салмоқли ҳисса қўшган зотлардан бири эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Бундай алломаларнинг динимиз тарихида қолдирган изи, бой мероси Ислом умматига қиёматгача манфаат келтиради, иншааллоҳ, – деди.

Мисрлик аллома Ўзбекистонга зиёрат аввалида шайх Зайниддин (Кўкча) масжидига бориб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилди сўнгра «HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа мажмуасида рўй берган ўзгаришлар билан танишди.

Rasm 1 Rasm 2

 




Rasm 1 Rasm 2

Ташриф мобайнида меҳмон шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фаолиятларини давом эттиришда у кишининг ўғиллари Исмоилжон домла, қизлари Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳамда Оминахон Муҳаммад Содиқларга дин, халқ, юрт хизматида Аллоҳдан ривож ва ёрдам беришини сўраб дуо қилди.

Шайх Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари юртимизда олиб борилаётган диний ислоҳотларга, ижобий ўзгаришларга юқори баҳо бериб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг дин учун, Ватан учун қилган фидокорона хизматлари юксак эътироф этилаётганидан хурсанд бўлди. Бу жараёнларга бош-қош бўлиб турган давлатимиз раҳбарининг ва у кишига камарбаста бўлаётган барча мутасаддиларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилди. «Дин учун, мусулмонлар манфаати учун қилинаётган бу улкан ислоҳотларнинг муваффақияти учун, бу ишларга сабабчи бўлаётган президент ва у кишининг атрофидагиларнинг ҳаққига дуода бўлишимиз лозим. «Уламоларини ардоқлаган халқ – буюк халқдир», – дея таъкидлади Надвий ҳазратлари.

Ташрифининг сўнгги кунларида шайх аллома Мустафо Надвий ва унинг ҳамроҳлари Бухорога йўл олдилар. Табаррук заминдаги Етти пир зиёратгоҳларини Нақшбандия тариқати одобига биноан: устоз пир Абдулхолиқ Ғиждувоний қабрини зиёрат қилиш билан бошлаган меҳмонлар ундан кейин қолган олти пир қўним топган масканларни, жумладан, охири тариқат мужаддиди Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг мақбарасини зиёрат қилдилар. Ушбу ташриф асносида шайх Надвий тариқат улуғларининг ҳаётлари, илмий ва амалий йўллари, гўзал ахлоқлари ҳамда руҳий тарбиядаги ўринлари ҳақида сўз юритиб, тасаввуф ва шаръий илмлар фазилатлари борасида, мазкур илмларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 

Rasm 1 Rasm 2

 

Rasm 1 Rasm 2

 

Rasm 1 Rasm 2

 

Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш давомида олим бундай сафарлардан олинадиган фойда ва зиёрат одоблари тўғрисида сўз юритиб, мусулмонлар, хусусан, Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили камида бир марта улуғ зотларни зиёрат қилиб, руҳий озуқа олишга ҳаракат қилмоғи зарур эканини таъкидлади. Нақшбандия тариқати таълимотларни ўрганиб, уларни ҳар бир инсон ҳаётига татбиқ қилиши лозимлигини айтган шайх Надвий инсон ҳар бир ишда масъулиятли бўлмоғи, ҳалол касб қилиши, катталарга ҳурматда, кичикларга меҳрибон, оғир-вазмин хотиржам қалб эгаси бўлишга ҳаракат қилиши ҳамда бундай сифатларга доим зикрда юриш билан эришилишини айтиб ўтди. Шу каби маънодаги таълимотлар Қуръон ва суннатда баён қилинганини, ўз навбатида, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлмиш олимлар шарҳлаб тушунтирганини айтиб ўтди. Бундан ташқари, мисрлик олим ўзбек тилида таълиф қилинган диний адабиётлар орасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий мерослари муҳим ўрин эгаллагани ва бу асарларга ўзбекзабон халқлар жиддий ёндашиб, ўқиганларига амал қилиб, имкон қадар кўпроқ фойда олиши, нафақат дунё ва охиратлари учун, юртлари, балки буюк аждодлари каби дунё аҳлига манфаат беришлари керак эканини уқтирди.

Хулоса ўрнида Мустафо Абу Сулаймон Надвий ўтган йили ҳам юртимизга ташриф буюрганини, зиёратлари давомида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларинг китобларида кўп такрорланган таълимот – «Жаҳолатга қарши маърифат» шиорига амал қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган. Бундан ташқари, мусулмонларга муҳаббатли бўлиш, барча махлуқотларга нисбатан меҳр-шафқат улашиш лозимлиги тўғрисида сўз юритганини айтиб ўтиш даркор. 

Аллоҳ таоло шайх Надвийдан рози бўлсин ва у зотнинг илмларидан барчамизни манфаатлантирсин. Ватанимизга бу улуғ аллома каби уламоларнинг зиёратлари ва баракотлари давомий бўлиб, юртимиздан яна буюк пиру имомларимиз сингари забардаст олимлар етишиб чиқсин!

Rasm 1 Rasm 2
 

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Яшил маконrdquo умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги давоми...

508 18:15 / 16 ноябрь
Рабиул аввал ойи мусулмонлар учун алоҳида маҳбуб ойдир. Унда Роббул оламиннинг ҳабиби, оламларнинг сарвари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

2058 15:05 / 01.11.2019
Кўпчилик мижозларимизнинг талабларини инобатга олган ҳолда .Ҳилол, диниймаърифий, ижтимоийадабий журнали учун обуна бўлиш йўлга қўйилди. Ҳозирда уч хил обуна давоми...

8295 15:27 / 21.12.2019
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

837 14:04 / 28 апрель
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021