1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди

17:54 / 16.08.2021 3360 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга рихлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.

Бугун, 16 август, душанба куни муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.

Ҳазратимиз таваллуд топган қишлоқларидаги “Эшони Темирхон Тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ва ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Сўнг жаноза намозини муфтий ҳазратларининг (ўғли, шогирди) ўқиди.

Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди, минг-минглаб мўмин-мусулмонлар Ҳақ таолодан кўзларида ёш, дилларида ўтинч билан дуои-хайрлар қилдилар.

Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг дини мубинимиз йўлидаги беқиёс хизматлари, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорини имзолади. httpspresident.uzuzlistsview7913 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги давоми...

3807 19:38 / 27 февраль
Миср Вақф вазирлиги Рамазон ойида Қуръон қориларини хорижга жўнатиш учун танлов ўтказилишини маълум қилган. Бу ҳақда АлЙум алСаба нашри хабар берди.Танловда давоми...

1991 14:07 / 06.01.2022
Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки беш гуруҳи зиёратчилари Мадинаи мунавварадан эҳром боғлаб Макка сари йўлга чиқишди. Вилоят бош имомхатиби Жасурбек домла давоми...

1939 21:18 / 07.06.2023
Шаржада бўлиб ўтаётган 37халқаро китоб ярмаркаси доирасида Қуръон тадқиқотлари ва Қуръон илмий мўъжизаси ва пайғамбарлик анъаналари соҳасида китобларнинг 113 давоми...

2494 13:31 / 11.11.2018
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021