1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги зўравонликларни тўхтатишга чақирмоқда

16:24 / 08.01.2022 2251 pdf Ўқиш режими + -

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва зўравонликларни тўхтатишга чақиради. ИҲТ котибияти Қозоғистон Республикасидаги воқеаларни катта ташвиш билан кузатиб, кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига ва давлат мулкига зарар етказилишига олиб келган зўравонлик ҳаракатларидан хавотирда экандигини билдирган. Бу ҳақда ташкилот хабарида маълум қилинган.

ИҲТ Қозоғистон билан ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масаласида бирдам эканлигини айтган. Қозоғистондаги вазият 2022 йил 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистау вилоятидаги шаҳар, мамлакат ғарбида) суюлтирилган газ нархининг ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашиб кетган. Оқибатда намойишчилар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик билдиришга ўтган.

5 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жомарт Тоқаев бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилиб, уни мамлакатда суюлтирилган газ нархи ошишига қарши намойишлар учун масъул қилиб олди.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имомдомлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, давоми...

1530 13:44 / 10.03.2025
Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги .Шакаркент, маҳалласида жойлашган .Хўжа Абдураҳмон Авф, жомеъ масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Бу ҳақда давоми...

1557 11:14 / 10.01.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча давоми...

2738 17:40 / 29.06.2021
Бугун 6 декбарь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони карим ndash Мусҳафи шарифrdquoнинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқарилди. Бу Мусҳафнинг давоми...

3200 10:10 / 06.12.2018