1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Матога тилла билан ёзилган Қуръон

15:31 / 27 июнь 1339 pdf Ўқиш режими + -

Асли Озарбайжонлик бўлган рассом Тунзале Мамедзаде (Tünzale Memmedzade) хоним Қуръони Каримни ипак матога тилла билан қўлда ёзиб чиқди. Бу ҳақда @arabicuz манбаси хабар берди.

У бу ишни бутунлай янгича услубда амалга оширишга қарор қилган. Унинг айтишича, аввал бирор марта Қуръони Карим ипакка шундай қилиб ёзилмаган экан. Қуръони Каримни ёзишда у 50 метрга яқин қора ипак мато (transparent black silk) ва 1,5 литрга яқин олтин ва кумуш суви (ink) ишлатган.

Рассом аёл 2017 йилда 350 саҳифадан иборат, 29х33 см ўлчамдаги ипак матога Қуръонни ёзиб тугатган. Унинг бу иши 3 йил давом этган.

Мазкур асар АҚШдаги Смитсон музейининг Sackler галереясида «Art of the Qur’an: Treasures from the Museum of Turkish and Islamic Arts» кўргазмаси доирасида намойиш этилган.

Манбага кўра, рассом Тунзале Мамедзаде хоним Туркияда туғилган.

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳар транспорт ва йўлтранспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 0300 дан иш давоми...

652 08:15 / 04 июнь
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2555 13:30 / 06.03.2019
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2452 20:43 / 27.02.2023
Аллоҳга шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг юртимиз аҳли Умра ибодатини адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Диёримиз зиёратчилари учун Макка ва Мадина давоми...

3449 21:55 / 21.02.2022
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021