1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Танъим масжиди тарихи

16:48 / 24 май 996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу масжиднинг номи «Масжиди уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо»дир. У Масжидул Ҳаромнинг шимол томонида, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Унинг ўрни ҳарамнинг чегарасидаги ўринга яқинроқдир. Ҳижрий тўққизинчи, яъни ҳажжатул вадоъ йилида уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо умрани ният килиб эхромга кирганлари учун бу маконга масжид қурилди ва у онамизнинг исмлари билан аталди. Худди шу нарса Жобир розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб, Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини бажарганлар. Ҳайздан пок бўлгач, Каъбани зиёрат қилганлар. Тавоф қилиб бўлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизлар ҳаж ва умра ибодатини бажарасизлару, мен ҳажнинг ўзини бажараман, холосми?» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Абу Бакрга Оишани бирга олиб, Танъимга бориб, ҳаждан кейин зулҳижжа ойида бирга умра қилиб келишни буюрганлар.

Ибн Журайж: «Атони кўрганимда у зот Оиша розияллоҳу анҳо умра қилган ўринни сифатлаб, Муҳаммад ибн Алий Шофеъий қурган масжид ўрнига ишора қилдилар. Оиша масжидининг қайта қурилиши икки шарафли масжид ходими томонидан амалга оширилган. У ернинг ўрни 84000 квадрат метрни ўз ичига олиб, қайта қуришга 100 миллион риёл (Саудия пул бирлиги) сарф этилган. Масжид биносининг майдони 6000 квадрат метр. Масжид 150000 нафар мусулмонни ўз ичига сиғдира олади.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган..

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Кетмакет ҳаж ва умра қилинглар, чунки бу иккиси давоми...

3527 17:00 / 07.08.2019
Maдинaи Мyнaввapa ep юзидaги энг фaзилaтли шaҳapлардан бири бўлиб, у Пaйғaмбapимиз Муҳаммад aлaйҳиccaлoмнинг ҳижpaт қилгaн жoйлapидир. Мадинаи Мунавварада аввалги номи Ясриб давоми...

1328 16:15 / 29 май
Учта масжиддан бошқа жойларда намоз ўқиш ниятида кўч боғлаб, йўлга чиқишнинг макруҳлиги ҳақидаquotШадд арриҳолquot ибораси асли луғатда quotюкларни уловларга боғлаб, давоми...

4030 05:00 / 16.01.2017
Минода тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади. Асосан дуо, ибодат билан машғул бўлинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом давоми...

14020 18:00 / 04 июнь
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021