1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ишни пухта қилиш

11:26 / 25 май 3194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлардан бирида подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни, ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, идишларни турли покиза мева ва сабзавотларга тўлдириб, подшоҳга келтиришларини талаб қилибди. Шунингдек, улардан бу муҳим ишда бировдан ёрдам сўрамасдан, уни бошқага топширмасдан ўзлари бажаришларини ҳам талаб қилибди. Вазирлар подшоҳнинг бу талабига ҳайрон бўлишибди. Ҳар бирлари биттадан идиш олиб, боққа боришибди.

Биринчи вазир подшоҳни рози қилиш мақсадида боғдаги энг афзал ва сифатли меваларни терибди. Покиза, яхши пишган мевалар билан идишини тўлдирибди.

Иккинчи вазир ўзича «Подшоҳ аслида меваларни истамаяпти. Уни ўзи учун сўрамаяпти. У барибир меваларнинг яхши-ёмонини текширмайди», деб ўйлаб, шу фикрга ишонч ҳосил қилиб, меваларни дангасалик ва бепарволик билан йиғибди. Меваларнинг яхши-ёмонига эътибор бермабди. Шу тарзда идишини пишган-пишмаган мевалар билан тўлдирибди.

Учинчи вазир эса, «Подшоҳ идишлардаги нарсаларга аҳамият бермайди», деб ишонч билан идишини ўт-ўланлар ва дарахт барглари билан тўлдирибди.

Эртаси куни подшоҳ уччала вазирни идишлари билан келишларини буюрибди. Вазирлар келгач, подшоҳ аскарларга вазирларни ушлаб, ҳар бирларини алоҳида-алоҳида қилиб қамоққа ташлашга буюрибди. Ҳар бир вазир ўз идиши билан уч ойга ҳеч ким бора олмайдиган узоқдаги қамоққа ташланибди. Подшоҳ уларни шу муддат давомида ташқаридан таом ва ичимлик билан таъминлашдан ман қилибди.

Биринчи вазир ўзи тўплаган покиза меваларни еб, уч ойни ўтказибди.

Иккинчи вазир ўзи тўплаган айниган меваларни еб, жуда қийналиб, оч қолиб, чанқаб, уч ойни зўрға ўтказибди.

Учинчи вазир эса, бир ой ўтмасданоқ очликдан вафот этибди.

Хулоса

Сен юқоридаги уч тоифадан қайси бирисан? Буни ўзингдан сўраб кўр! Сен ҳозир дунё боғидасан. Яхши ёки ёмон амалларни тўплаш борасида ихтиёрлисан. Лекин эртага Аллоҳ ўлим фариштасига сени қабр деган жойга қамашни буюради. Ўша тор, қоронғу қабрда бир ўзинг ётасан. Бу дунёда тўплаган яхши амалларингдан бошқа яна нима сенга қабрингда фойда келтиради?!

Энди биз ўз нафсларимиз билан холи қолиб, бир ўйлаб кўрайлик: Эртага қабримизда нима қиламиз? Доим эсингда тут! Ишни, амални пухта, чиройли қилиш ортида ажойиб натижалар бор. Шундай экан, амалингни пухта қилиб бажаришга интил! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бир амал қилганда, уни пишиқ, пухта қилиб бажаришини яхши кўради» деганлар.

«Вазиятларни бошқариш санъати» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида жуда ҳам қийин шароитда йўлга чиқдилар. Ҳаво жуда ҳам иссиқ эди. Саҳро гўё олов ичида ёнар эди. Сафар эса узоқ давоми...

2889 10:00 / 02.07.2021
Илоҳий маслаҳатИшга ёлланадиган шахснинг ёки лавозимга тайинланадиган кадрнинг қайси жиҳатларига эътибор беришимиз зарурАгар бизда кимнидир ишга олиш ёки давоми...

1627 16:02 / 22.11.2022
Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини давоми...

3134 18:30 / 21.05.2021
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу .Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди,, деган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Уч нарса иймондандир давоми...

3369 13:30 / 06.06.2021