1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ажойиб жой тарихи

15:39 / 27 май 1021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жиърона — бу ер ўша маконда яшовчи бир аёлнинг исми билан номланган. Бугунги кунда у Сараф водийси бошланишида, Масжидул Ҳаромнинг шарқий-шимолий томонида жойлашган бўлиб, 24 километрдан кейин келади. У билан Макка орасини Маъбад йўли боғлаб туради. У ернинг сувининг ширинлиги зарбулмасал бўлган. Жиъронада яна бир масжид бўлиб, Макка аҳли унга боришади. Икки улуғ масжид ходими томонидан икки миллион риёл сарф қилиниб, мазкур масжидга олиб борадиган 430 метрлик йўл қайта қурилган.

Хуллас, Жиърона тўхталиб ўтиш лозим бўлган жойлардан биридир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларни Исломга улфат қилиш мақсадида янги мусулмон бўлганларга алоҳида эътибор қилиб, уларни исломга қизиқтириш учун кўп ҳадялар улашиб, ансорийларга ҳеч нарса бермаганларида уларнинг баъзилари эътироз билдиришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй ансорлар жамоаси, одамлар қўй ва туялар билан қайтиб кетишганида сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтиб кетишга рози бўлмайсизларми?» дедилар. Бу гапни эшитган қавмдаги одамлар йиғлайвериб соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Шунда улар: «Биз тақсимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насибадор бўлишга розимиз», дейишди.

Ўша пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жиъронада турганларида «Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо этинг» ояти нозил бўлди (Бақара сураси, 196-оят).

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1587. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир аскар Каъбага ғазот қилади. Қачонки улар сайҳонлик ерга етганларида давоми...

8372 17:12 / 29.08.2017
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз юртдошлар, муҳтарам мўминмусулмонлар Сиз азизларни ва барча мўминмусулмонларни Ийдул Азҳо Қурбон ҳайити давоми...

3879 09:19 / 20.07.2021
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

2103 18:52 / 04 июнь
Иcлoмдa ибодaтлap yч xил бўлaди 1. Coф бaдaн ибодати. Macaлaн, нaмoз, pўзa кaби ибoдaтлapдa Aллoҳ тaoлoгa бўйcyниш, cиғиниш инcoннинг бaдaни, pyҳи билaн бўлaди. Буларда мoлгa, пyлгa ҳеч қандaй давоми...

1513 16:20 / 14 май
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021