1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қарзини тўлашга қурби етмаганида айтиладиган дуо

09:42 / 27 май 1248 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай қолган киши ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, мен шартлашилган баҳодаги маблағни топа олмаяпман, менга ёрдам беринг? деганида, у киши: «Сенга Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

«Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.

Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

Имом Термизий ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса .Бисмиллаҳиллазий Лаа илаҳа илла ҳува,, деб давоми...

2687 11:15 / 19.06.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар . давоми...

7589 09:00 / 19.05.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларини тамомласалар, ўнг қўлларини пешоналарига суртиб сўнгра давоми...

1396 09:01 / 28 март
Таҳоратнинг аввалида .Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,, деб айтиш мустаҳаб қилинган. .Бисмиллоҳ,, деса ҳам кифоя. Соҳибларимиз айтишади .Агар таҳоратнинг аввалида давоми...

1617 09:45 / 02.12.2024
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021