1445 йил 14 рабиъул аввал | 2023 йил 29 сентябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Дунёдаги энг бахтли хонадон

16:06 / 18 сентябрь 724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳу дафн қилинганлар.


Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу дафн қилинмасларидан олдин онамиз уйларига кирсалар, устларидаги баъзи либосларини ечар, бошларидан ҳижобларини олардилар ва «Бу қабрда ётганлар эрим ва отам-ку» дердилар. Қачонки Умар розияллоҳу дафн қилингач, уйга кирсалар ҳам қабрда ётган Умар розияллоҳу анҳудан ҳаё қилиб рўмолларини, ҳижобларини ечмайдиган бўлдилар.


Ушбу расмда Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳужралари кўрсатилган. Ўнг тарафдаги қабрларни айтадиган бўлсак: ўнг тарафдаги четдаги қабр икки олам сарвари Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари, унинг ёнидаги, бироз пастроқдаги Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабрлари, унинг ёнидаги, бироз пастроқдаги Умар розияллоҳу анҳунинг қабрлари.


Ўртада қора рангли пардани кўряпсиз. Чап тарафдаги бўйра устидаги жой Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўринлари. Мўминларнинг онаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севиклиларининг хоналари, жиҳозлари, жойларини кўряпсизми?


Онамиз шу хонада яшаб, саҳобаларга, саҳобияларга, тобеинларга, бутун умматга Исломнинг оилавий мавзуга тегишли ҳукмларидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нималар билан машғул бўлишлари, аёлларига қандай муомала қилишлари ва бошқа кўплаб ҳукмларни баён қилганлар.


Худди шу хонада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бир идишдан ғусл қилишган.


Худди шу хонада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўштни аввал онамизга бериб, кейин онамизнинг тишлари, сўлаклари теккан жойига муборак оғизларини қўйиб, гўштни тановул қилганлар.


Худди шу хонада Оиша онамиз розияллоҳу анҳо кундошлари юборган таомнинг товоғини уриб синдирганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам синган товоқни бирлаштириб, ерга тўкилган таомни унга солиб, уйларида меҳмон бўлиб турган саҳобаларга «Қани, таомдан олинглар. Онангиз рашк қилди» деганлар.


Худди шу хонада Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Али, Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум ва бошқа саҳобалар меҳмон бўлишган.
Худди шу хонада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб ётганлар ва Рафиқул Аълога интиқол қилганлар.


Шу ўринда Хайруллоҳ аканинг мана бу шеърлари ёдимга келди:
Маслаҳат бобинда дилга ҳамхонам – Завжидан ҳадислар сўзлар кўзда нам онамга ҳам она Ойиша онам Асри саодатни қаттиқ соғиндим!


Аллоҳ таоло Расули Акрамга кўплаб салавот ва саломлар юборсин! Саҳобаи киромларнинг барчаларидан, жумладан, Оиша онамиздан рози бўлсин!


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
IIIСавда бинти Замъа онамиз розияллоҳу анҳо уч йилдан кўпроқ ўзлари ёлғиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хотин бўлиб турдилар. У киши ўз ҳолларини ўзлари давоми...

2467 11:20 / 02.02.2019
Аллоҳ таоло Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга .Гапир, деди. Қара, узот нима дедилар.Икки қизни тарбиялаган киши қиёмат куни мен билан бармоқларини давоми...

2742 10:29 / 31.01.2022
Бугун баъзи аёллар уйларидаги оила сирларини кўчага олиб чиқяптилар. Номаҳрам эркаклар билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб, эри, оиласи ҳақида шикоят давоми...

2372 14:00 / 24.05.2022
Мадиха Камель ўз даврида нафақат Мисрнинг, балки бутун араб киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган. Аммо битта ҳадисни эшитгач, у ҳаётини тубдан давоми...

5229 16:05 / 31.01.2020
Аудиолар

107441 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

31850 14:35 / 11.08.2021