1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британия мусулмонлари «Масжидимизга ташриф» лойиҳасини амалга оширмоқдалар

16:01 / 18.09.2023 1590 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британиядаги масжидларда фаол мусулмонлар томонидан йиллар давомида маҳаллий жамоалар учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказиб келинмоқда.

«Масжидимизга ташриф» миллий ташаббуси 2015 йил февраль ойида бошланган бўлиб, унда 20 га яқин масжидлар иштирок этган.


Британия Мусулмонлар Кенгаши ҳомийлигида ўтказилган лойиҳа ўтган йили 250 дан ортиқ масжидни ўз ичига қамраб олди. 


2023 йил 23-24 сентябрь кунлари ўтказиладиган навбатдаги тадбирда ҳам Буюк Британия бўйлаб 250 дан ортиқ масжидлар ташаббусга қўшилди.


Ташаббускорлар масжидларда турли динларга мансуб кишиларни кутиб олиш учун «Очиқ эшиклар куни»ни ўтказишга киришдилар.


Айтиш ўтиб жоизки, ушбу тадбир доирасида масжидга ташриф буюрган ҳар бир киши Ислом дини, унинг қандай мукаммал дин эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлади.


Энди бу ташаббусда депутатлар ва сиёсатчилар, жумладан, бош вазир ва Лондон шаҳар мэри иштирок этмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Корея сайёҳлик ташкилоти мусулмон зиёратчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида, ҳар йили ўтказиладиган .Корея ҳалол ресторани 2021, ҳафталигини ўтказади.2015 давоми...

2124 11:00 / 26.08.2021
Шу йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори давоми...

1571 11:05 / 02.11.2023
2023 йил 3 май куни Тошкент шаҳридаги Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала давоми...

2491 14:49 / 03.05.2023
Нима учун араб тилида таниқли сантехника жўмраги ҳанафий диний ва ҳуқуқий мактаби шарафига ҳанафия деб аталади, унинг асосчиси буюк мусулмон илоҳиётчи ва давоми...

3251 14:05 / 17.09.2021