1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Устоз Абдулҳаким қори Матқулов Кўкалдош мадрасасига мудир этиб тайинланди

14:49 / 03.05.2023 2491 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 3 май куни Тошкент шаҳридаги Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Муҳаммадамин домла Насриев бошқа ишга ўтганлиги сабабли унинг ўрнига диний-маърифий соҳада кўп йиллар меҳнат қилган Абдулҳаким қори Матқулов тайинлангани маълум қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари йиғилишда сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан бугунги мураккаб дунёда халқимиз, айниқса, ёшларга Ислом дини моҳиятини тўғри тушунтириб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, диний таълим сифатини янада ошириш, заминимиздаги қадимий диний таълим анъаналари ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда юртимизда диний таълим муассасаларида татбиқ этиш каби муҳим топшириқлар берилганини алоҳида таъкидладилар.


Муфтий ҳазратлари мадрасанинг янги мудири ва педагоглар жамоаси олдида мана шундай долзарб вазифалар турганини ҳам алоҳида қайд этдилар.


Аллоҳ таолодан устоз Абдулҳаким қори Матқуловга масъулиятли ва шарафли ишда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга шукрки, икки йиллик танаффусдан сўнг юртимиз аҳли Умра ибодатини адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Диёримиз зиёратчилари учун Макка ва Мадина давоми...

3541 21:55 / 21.02.2022
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли уламолари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Жанубий Кореядаги диндошларимиз билан давоми...

1815 03:05 / 12.12.2022
Президент ташаббуси билан қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида Қуръон зали экспозициясини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда уни керакли контент давоми...

1031 16:52 / 31.03.2025
Куни кеча Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Қорсув туманида Абу Ҳанифа анНўъмон ибн Собит алКуфийrdquo номидаги янги ўғил болалар мадрасаси фойдаланишга давоми...

5740 11:05 / 11.07.2018