1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда мавлид ойи муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди

14:40 / 18.09.2023 1846 pdf Ўқиш режими + -

Анъанага мувофиқ, Мисрда Астрономик тадқиқотлар институти томонидан рабиул аввал ойи кириб келгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда almasryalyoum.com нашри хабар берди. 


Хабарга кўра, Миср Араб Республикаси Вазирлар Маҳкамаси доктор Мустафо Мадбулийнинг раҳбарлигида рабиул аввал ойини кенг нишонлаш муносабати билан қарор қабул қилди. Ушбу қарорга кўра, мамлакатда меҳнат қилаётганларга, жумладан, вазирликлар, давлат ва маҳаллий идоралар, кенг жамоатчилик аъзолари мавлид ойи муносабати билан кетма-кет уч кун – 28-29-30 сентябрь кунлари дам оладилар. 27 сенябрь, рабиул аввалнинг 12 куни мавлид тадбирлари мамлакат бўйлаб кенг миқёсда ўтказилса, ундан кейинги уч кун мисликлар учун дам олиш куни деб белгиланди. 


Миср фатво маркази мавлид маросимини нишонлаш масаласига тўхталиб, уни энг афзал ва улуғ амаллардан бири, чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга умматлик шодлигини ва у зотга бўлган муҳаббатни ифода этади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат эса иймоннинг аслларидан биридир. Мавлидни нишонлаш деганда, одамларнинг Аллоҳни зикр қилиш, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб мадҳ этиш мақсадида тўпланишлари тушунилади. Фатво маркази мавлидни бу шакда нишонлаш Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васлламнинг дунёга келган кунларидан хурсанд бўлишнинг эълони ҳисобланишини таъкидлаб ўтди. 

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда давоми...

1253 16:27 / 11.10.2024
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойиrdquo съезди ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда давоми...

2243 09:40 / 11.10.2018
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётига оид муҳим қонун лойиҳаларини кўриб давоми...

1905 10:31 / 16.09.2020
Жорий йилнинг 24 январ куни .Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом билим юртининг иккинчи босқич, 92гуруҳ талабаси Муҳаммадризо қори Усмонов таълим муассасаси давоми...

552 18:35 / 26 январь