1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўн иккинчи мақола)

18:52 / 28.01.2023 1853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

12-савол: «Агар Қуръони Карим комил бўлса, суннатга не ҳожат?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

«Агар Қуръони Карим комил бўлса, суннатга не ҳожат?» ушбу савол ижтимоий тармоқлар ва фазовий телеканалларда ҳам жуда кўп берилади. Бу саволни берадиганлар Аллоҳ таолонинг ушбу оятини далил қилиб келтирадилар:

 

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

 

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).

 

ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ

 

«Ўша Кунда ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келамиз ва сени мана буларга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик» (Наҳл сураси, 89-оят).

Оятларда шундай дейилган экан, суннатга не ҳожат?

Бу саволларга қуйидагича тўхталиб ўтамиз:

Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган ваҳий Қуръон ва суннатдан иборатдир. Қуръоннинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридан нозил бўлган. Суннатнинг лафзи эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан, маъноси эса Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Буларнинг иккиси ҳам ваҳий ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръони Каримни шарҳлаш, ҳукмларини баён қилишдан иборатдир. Қуръони Каримда умумий қоидалар, асослар баён қилинган. Сўнг Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни шарҳлаб, оятларни батафсил тушунтириб берганлар. Кейинчалик ижтиҳод майдонлари очилди. Фуқаҳолар оятлар ва ҳадислар борасида ижтиҳод қилиб, ҳукмлар чиқариб олдилар. Аллоҳ таолонинг ушбу оятига эътибор берайлик:

 

ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

 

«Очиқ-ойдин баёнотлар ва китоблар ила (юбордик). Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар» (Наҳл сураси, 44-оят).

Мана шу оятда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари баён қилиняпти. «Қуръонни оламизу, суннатни олмаймиз» дейдиган кимсалар бу гапи билан ваҳийнинг ярмини, балки ярмидан кўпроғини инкор қилаётган бўлади. Чунки, суннатда келган ташриъий ҳукмлар Қуръонда келган ташриъий ҳукмларга нисбатан кўпроқдир. 

Ташриъий ҳукмлар деб, шариатни жорий қилувчи ҳукмларга айтилади. Бу фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига хос саналади.

Энди мана бу оятларга эътибор берайлик: 

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ

 

«Ким Расулга итоат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибди. Ким юз ўгирса, сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ» (Нисо сураси, 80-оят).

 

ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ

 

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшидир» (Нисо сураси, 59-оят).

 

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

 

«Аллоҳ шаҳар-қишлоқ аҳлидан Ўз Расулига қайтариб берган нарса Аллоҳгадир, Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва йўқсил йўлчигадир, сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли (Зот)дир» (Ҳашр сураси, 7-оят).

Шунча оятлар бўла туриб, бир тоифа: «Биз Қуръон билан кифояланамиз» деб турса. Бу ақлга , мантиққа тўғри келадими?!

Бу тоифа 19-асрнинг охирларида Ҳиндистонда пайдо бўлган. Кейинчалик барча араб ва Ислом давлатларида тарқалди. Бугунги кунда ғарбда уларнинг ўз муассасалари ва ташкилотлари бор бўлиб, тоифа вакилларининг  кўплаб эҳтиёжларини қондириб туради. Уларнинг мақсадлари Аллоҳнинг динига таъна тошини отиш. Суннат керакмас дейдиганлар янги чиққан тоифа эмас, балки қадимги даврларда пайдо бўлган. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ шу каби тоифа вакиллари билан илмий баҳс қилиб, уларга масаланинг моҳиятини атрофлича тушунтириб берганлар. Шунингдек, Имом Суютий, Имом ибн Таймийя, Имом Ғаззолий, Имом Шотибий ва бошқа кўплаб уламолар шу каби оқим вакилларига суннатсиз яшаш мумкин эмаслигини, бунинг мутлақо иложи йўқлигини баён қилиб берганлар.
Бунга бир мисолни келтириб ўтсак: «Қуръони  Каримда бомдод намозининг икки ракатлиги, пешинниг фарзи тўрт ракатлиги, шомнинг фарзи уч ракат эканлиги айтилганми? Йўқ албатта, балки бу нарсалар суннатда келтириб ўтилган. Агар суннатга амал қилмасак, у ҳолда қандай намоз ўқиймиз.

Ҳаж барча тафсилотлари билан энг нозик жиҳатларигача Қуръонда зикр қилинганми?

Закотни қирқдан бирини бериш ҳақида ҳам Қуръонда айтилганми?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

 

ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

 

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар, холос. Ана шу тўғри(миллат)нинг динидир» (Баййина сураси, 5-оят) деб мараҳамат қилган
.
Чорва, деҳқончилик, боғдорчилик маҳсулотларидан закот бериш Қуръонда зикр қилинганми?

Шундай мустақил ҳукмлар борки, Қуръонда мутлақо зикри келмаган. Масалан, фитр садақаси Қуръонда келганми? Йўқ, келмаган. 

Мусулмон эркакка ипак кийиш ва тилла тақинчоқ тақишнинг ҳаромлиги Қуръонда зикр қилинганми?

Ипак ва тилланинг аёлларга ҳалол қилиниши масаласи Қуръонда келганми?

Яна бошқа кўплаб ҳукмлар борки, улар суннатдан топилади.

Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бировнинг савдоси устига, у баҳолашишни тугатмай туриб савдо қилишдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَبِعِ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ، وَلَا يَخْطُبْ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ إِلَّا أَنْ يَأْذَنَ لَهُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «لَا يَسُمِ الْمُسْلِمُ عَلَى سَوْمِ أَخِيهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Фақат унга ўзи изн берса, майли», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Шу масала ҳам Қуръонда эмас, балки суннатда келмоқда. Аллоҳ ҳаққи сизлардан бир нарса сўрайман: «Фақат Қуръонга амал қиламан» дейдиган кимса бомдод намозини қандай адо қилади?

Азиз биродарлар, агар «Биз фақат Қуръонга амал қиламиз, суннатга эмас» деб, Имом Бухорийга ва кўплаб муҳаддисларга ҳамда ҳадис асарларига таъна тоши отадиган «Қуръонийлар» тоифаси ҳақида эшитсангиз, билингларки, улар фақат суннатга эмас, аслида Исломга таъна тоши отаётган тоифадир. «Бухорий ундоқ, Бухорий бундоқ», деб маломат қиладиганлар аслида имом Бухорийнинг ўзларига, у кишининг асарларига эмас, балки бутун Ислом динига таъна тоши отаётган бўлади. Чунки, «Саҳиҳул Бухорий»да келган баъзи ҳадислар, «Саҳиҳи Муслим»да, «Сунан»ларда, «Муснад»ларда ва бошқа ҳадисга оид асарларда келтириб ўтилган. «Саҳиҳул Бухорий»га таъна тошини отишдан мақсад Расулуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига таъна тошини отишдир. Улар шу мақсадда, аввал суннатга, кейин эса Қуръони Каримга ҳам таъна тошини отадилар. Шундай экан, бу каби тоифалардан ҳушёр бўлайлик! 

Кейинги пайтларда «Мен суннатга эргашмайман, фақат Қуръонга амал қиламан» дейдиганлар яна ғимирлаб қолди. Улар суннатни тарк қилиб, бориб-бориб, Қуръонни ҳам тарк этадилар. Мана шу уларнинг асл мақсадидир. ИншаАллоҳ бу тофаларнинг даъвоси ёзнинг ёмғирсиз булути каби тезда ўтиб кетадиган нарсадир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

 

ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ

 

«У Зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўт-оловда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўлур. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга манфаат берадиган нарса эса ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирур» (Раъд сураси, 17-оят) деб марҳамат қилган.

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Шом тушгач усти беркитилмаган овқат ва сувларга шайтон эрталабгача бавл қилиши ростми Ўша нарсадан еган одамнинг дуолари қабул давоми...

2389 12:46 / 14.10.2018
Агар бир киши иккинчисидан қарздор бўлса, қарз берган инсон қарз олган биродарининг уйига борса, унинг уйида овқат ейиши мумкинми Бир мажлисда .Бундай қилиш давоми...

4123 21:35 / 27.04.2016
Савол Мен Россияда ишлайман. Ўтган йил Рамазонда рўза тутмайдиганлар билан бирга ишлаб ноқулайлик бўлди. Мен рўзадорман, фалон ишни мен қилмасамчи деб бўлмайди. давоми...

3991 04:05 / 28.05.2017
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 45 марта эмган эканман. Тақдир давоми...

3672 21:15 / 22.04.2016
Аудиолар

120333 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41971 14:35 / 11.08.2021