1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (иккинчи мақола)

18:39 / 12.12.2022 3019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2-савол: «Нуҳ алайҳиссалом билан Лут алайҳиссаломнинг хотинлари эрларига қандай хиёнат қилишган. У аёллар пайғамбарларнинг хотини бўла туриб, фаҳш ва зино хиёнатини содир этишганми?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн. Ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Набиййина Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. 

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва таъала ва барокатуҳ 
Азиз биродарлар, Аллоҳ сизларни саломат қилсин. «Қуръонга оид савол-жавоблар» дастуримизга хуш келибсиз. Баъзи инсонлар Аллоҳ таолонинг 

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ



«Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг измида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳдан бирор нарсани қайтара олмадилар ва уларга: «Оловга кирувчилар билан киринглар!» – дейилди» (Таҳрим сураси, 10-оят) ояти ҳақида шундай савол берадилар: 

«Нуҳ алайҳиссалом билан Лут алайҳиссаломнинг хотинлари эрларига қандай хиёнат қилишган. У аёллар пайғамбарларнинг хотини бўла туриб, фаҳш ва зино хиёнатини содир этишганми?»

Бу саволга қуйидагича жавоб берамиз: 

«Оятдаги «хиёнат» сўзидан мурод, баъзилар ўйлаганидек фаҳш, зино хиёнати эмас. Бундай ўйлашдан Аллоҳ асрасин. Аллоҳ таоло ўзининг пайғамбарларига зино қиладиган, фаҳш ишлар билан шуғулланадиган аёлларни жуфти ҳалол қилиб бермаган. Бузуқ аёллар пайғамбарларнинг хонадонида яшашини ирода қилмаган. У ҳолда оятда қандай хиёнат ҳақида сўз бормоқда. Бу — ақийдага хиёнат, динга хиёнат бўлиб, хиёнатнинг энг оғир тури ҳисобланади. Чунки хиёнат сўзи кўп маъноларда ишлатилади. Бу сўз фақатгина шараф ва обрўга хиёнат маъносида ишлатилмайди, балки турли ўринларда ишлатилади. Жумладан, динга, ақийдага, омонатга, масъулиятга, умматга, давлатга, молу дунёга хиёнат каби турлари бор. Юқоридаги оятда зикр қилинган икки аёлнинг ўз эрларига қилган хиёнатларини шараф ва ор-номусга хиёнат, яъни зино маъносидаги хиёнат дейилмайди. Шундай экан, қандай қилиб биз Қуръони Карим назарда тутмаган маънони ўйлаймиз ва қандай қилиб хаёлга келтирамиз?!

Демак, оятдаги «Бас, уларга хиёнат қилдилар» жумласидаги хиёнат, дин ва ақийдага хиёнатдир. Бу икки аёл гарчи эрлари пайғамбар бўлса-да, Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтиришни рад этдилар, ширкка рағбат кўрсатдилар, бут-санамларга ибодат қилиш йўлини танладилар. Бу икки хотиннинг эрларига қилган шу турдаги хиёнати кундан-кун зиёда бўлиб борди. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу оятнинг тафсирида шундай деганлар: 

«Бирорта пайғамбарнинг аёли ҳеч қачон бузуқлик қилмаган».

Фақатгина Нуҳ алайҳиссаломнинг аёли бирор киши иймон келтирса, уни иймондан қайтаришга, диндан ва эри Нуҳ алайҳиссаломдан нафратлантиришга уринар эди.

Лут алайҳиссаломнинг аёли эса бирор киши Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирса, ўша одамни иймондан қайтаришга, уни ҳақ йўлдан тўсишга эришиш учун бу хабарни қавмига, одамларга чақиб берар эди.
Демак, оятдаги хиёнат сўзи, Аллоҳнинг динидан тўсиш, Аллоҳ таборака ва таолога иймон келтиришга, ақийдага ва даъват ишига хиёнат маъносидадир.
 
Ушбу оятда Аллоҳ таоло эътиқод, дин эркинлигига ажойиб услуб билан ишора қилган. Шунингдек, бу оятда эр ўз хотинини мажбурлаб динга киритишга уриниши жоиз эмаслигига ҳам ишора бор. Чунки, бировни динга мажбурлаб киритиш солиҳ, самимий мусулмоннинг эмас, аксинча, қалбида марази бор, сохта, мунофиқ, хиёнатчи, ёлғончи инсоннинг вужудга келишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам динга мажбурлаш йўқ.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ



«Динга мажбурлаш йўқ. Батаҳқиқ, тўғрилик эгриликдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлабди. Ва Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (Бақара сураси, 256-оят) деб марҳамат қилган.

Пайғамбарлар бу ҳукмга амал қилиб, аёлларини динга мажбурлашмаган. Уларга гўзал услуб билан насиҳат қилиб, эътиқод эркинлигини қолдиришган. Икки улуғ пайғамбарнинг аёллари эса юқорида айтилганидек, эрларига хиёнат қилиб, диндан юз ўгирдилар. Агар Ислом динига ихлос билан, кучли ишонч асосида, онгли равишда, чин қалбдан хоҳлаб эътиқод қилинса, бу амал саодатли ҳаётнинг вужудга келишига сабаб бўлади, ўша саодат, аввало, якка шахснинг ҳаётида, сўнгра бутун бир жамиятда акс этади.

Юқоридаги оятда келган «хиёнат» сўзи фаҳш ва зино маъносидаги хиёнат эмас, балки ақийда ва иймонга хиёнат маъносидадир.

Аллоҳ таолодан барчамизни динини теран ва чуқур англовчилардан қилишини, Китобининг ҳикматларини бизга таълим беришини сўраймиз»

(Давоми бор)

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.

 

 


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яшириб нима қиламиз, жуда кўп хотинлар ўзларининг эрлари олдидаги бурч ва мажбуриятлари у ёқда турсин, ҳатто хотинлик одобларини ҳам яхши билишмайди. Оилаларда давоми...

18810 14:19 / 24.04.2016
СаволОламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсинАссаламу алайкум ва давоми...

4847 08:05 / 11.03.2018
САВОЛ Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш давоми...

3395 18:52 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Намозни тугатиб дуо қилинганда quotўқиган намозимнинг савобини фийсабиллах мархум дадамнинг рухига бағшладимquot деб дуо қилинса шу намознинг давоми...

3911 06:10 / 28.09.2018