1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Поклик

20:51 / 24.04.2016 3238 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим: хотин билан бирга бўлиш мумкин бўлмаган вақтларда эркак аёлини хоҳлаб қолганида эркак кишидан суюқлик келади. Бу суюқлик теккан кийим билан намоз ўқиса бўладими, йўқми? Бу суюқлик рўзани очадими, йўқми? Олдиндан каттакон раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.


Одатда шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқлик «Маний» дир. У рўзани очади. Намоз ўқиб бўлмайди.

Эркак кишининг манийи қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийи суюқ ва сарғиш бўлади.

Эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий қўзғалишдан сўнг чиқадиган оқ суюқлик «Мазий» дейилади. «Мазий» эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда ажраладиган оқ суюқликдир.

Аҳёнда бавл кетидан чиқадиган қуюқ оқ суюқлик «Вадий» дейилади.

Мазий ёки вадийнинг чиқиши таҳоратни бузади, лекин ғуслни вожиб қилмайди, рўзани ҳам очмайди.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади. Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни ўйлаш, бевосита қучоқлашиш, яқинлик қилиш ва шунга ўхшаш нарслар сабабли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши тушунилади.

Агар маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.

Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, уни маний деган гумонга келса, ғусл вожиб бўлади.

Уламоларимиз манийдан ғусл қилиш вожиб бўлишига қуйидаги ривоятни далил қиладилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Сермазий одам эдим. Қизларининг истиҳоласи сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюргандим, у сўради. У зот:

«Закарини ювади ва таҳорат қилади», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача туғаманrdquo деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг давоми...

2368 18:46 / 24.04.2016
Савол Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун давоми...

7253 21:16 / 24.04.2016
Савол Хазрат саҳарликка ухлаб қолиб, соат 4.05 да бир пиёли сув ичиб ният қилиб оғзимни ёпгандим, лекин кейинроқ саҳарликсиз қийналаман деган ўй билан озроқ нон ва давоми...

4236 09:05 / 10.06.2018
Ассалому алайкум Мен бир оиланинг келиниман, аммо бу оиланинг қоидаларига кўника олмаяпман. Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонам мен уйда йўқлигимда давоми...

2179 08:54 / 05.10.2019