1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Чигиртка тановул қилиш

20:51 / 24.04.2016 25754 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир биродаримиз чигирткани тановул қилиш ҳалол деб айтиб қолдилар. Менда ушбу биродаримизнинг гапларига шубҳа пайдо бўлди. Ҳақиқатдан ҳам бизнинг динимизда чигирткани тановул қилиш ҳалолми? Саволдаги хато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин.

- Ибн Абу Авфаа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ёки олтита ғазотда иштирок этдик. У зот билан чигирткани ер эдик».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан чигиртка ҳалол экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобаи киромлар ҳам тановул қилганлари келиб чиқади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар».

Ибн Можа ва ал-Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аслида Аллоҳ таолонинг:

«Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир», деган ояти ка-римасига биноан, асли ҳалол ҳисобланган ҳайвонларнинг ўлимтиги ва оқизилган қони ҳаромдир.

Ушбу ҳадиси шариф эса, ўша умумий ҳукмдан тўрт нарсани: иккита ўлимтикни ва иккита қонни истисно қилмоқда.

«Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қораталоқдир».

Ўлимтик нопок, инсон саломатлиги учун зарарли бўлгани сабабли Ислом шариатида ҳаром қилинган. Агар беморлик ориз бўлмаса, ҳайвон ўз-ўзидан ўлмайди. Қолаверса, ҳайвон шаръий йўл билан сўйилмай, бошқа сабабларга кўра ўлса, қони ва у билан бирга ундаги микроблар, касалликлар бутун баданига тарқалиб кетади. Уни таом сифатида тановул қилган одамга зарар етказади.

Аммо, балиқ ва чигирткада бу ҳолат йўқ. Уларнинг сўйилганда оқадиган қони йўқ. Шунинг учун, уларнинг ўлимтиги ҳеч зарар етказмайди. Бу нарса илмий тажрибалар орқали ҳам тасдиқланди.

Лекин, чигирткадан бошқа қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари ҳаромдир. Чаёнлар, арилар, пашшалар шулар жумласига киради.

Жигар билан қораталоқ ҳам асосан қондан таркиб топган бўлади. Аммо ўша қон жигар ва талоққа айланганда зарарсиз ҳолга ўтиб қолади, Шунинг учун ҳам, шариатимизда бу икки нарса ҳалол қилинган.

Ушбу биринчи фаслда таом сифатида истеъмол қилиш ҳалол бўлган ҳайвонлар ҳақидаги баъзи ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқдик.

Аллоҳ таолонинг ёрдами ила иккинчи–еб бўлмайдиган ҳайвонлар ҳақидаги фаслни ўрганганимиздан сўнг вазият яна ҳам ойдинлашади.

Ушбу емоқлиги ҳалол бўлган ҳайвонлар ҳақидаги бобнинг ниҳоясида Ислом шариатида фақатгина пок ва фойдали ҳайвонларни таом сифатида тановул қилиш ҳалол қилинганини яна бир бор таъкидламоқчимиз.

Шу билан бирга, сув ҳайвонларига оид бир мулоҳазани эслатиб қўймоқчимиз. Аввал айтиб ўтилганидек, сув ҳайвонлари ҳақида уламо аҳлларимиз турлича ижтиҳод қилганлар. Албатта, ул муҳтарамлар ўз замонлари, имконлари, маданиятлари ва тушунчалари ҳамда бошқа омиллардан келиб чиқиб ижтиҳод қилганлар.

Бугунга келиб сув ҳайвонот олами ҳам атрофлича ўрганилди. Қадимда бўлмаган маълумотлар пайдо бўлди. Шунинг учун, сув ҳайвонларининг ҳалол-ҳаромини аниқлашда аввалги маълумотларга янги маълумотларни ҳам қўшиб, умумий қоидалардан келиб чиқиб иш юритилса, маъқул бўлса керак. Мисол учун, сувда ўта заҳарли, ейиш у ёқда турсин, бирор жойига тегиб кетса ҳам инсонга зарар етказадиган ҳайвонлар борлиги аниқ бўлди. Бас, шундоқ экан, қандоқ қилиб уни ҳалол, еса бўлади, дея оламиз.

Демак, бу масалада эҳтиёт бўлмоғимиз зарур бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Саволим шундан иборатки, биз яшайдиган тарафларда бирор бир нарсага ёки инсонга кўз текканда, агарда ўша кўзи теккан инсонни кимлигини давоми...

5724 10:09 / 21.06.2018
Бир биродарим рўза тутди, орада бир кун касал бўлиб қолди ва шу куни рўза тута олмади. Шу тута олмаган рўзаси сабаблими ёки сабабсизми Яна, иложи бўлса, рўза қайси давоми...

5248 15:59 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг саволим шуки, баъзибир намозхонлар ва масжид имомлари намоздан сўнг 2 маротаба дуо қилишади, шу иш давоми...

5505 13:40 / 21.02.2018
СаволҲазрат, ҳозирда номаҳрамлар орасида катта фитналар бўлаётган замонда, номаҳрамдан ҳадя олиш ҳақида шариатимиз нима дейдиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol20423

5023 10:05 / 10.08.2017
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021