1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аз-Зайтуна университети ҳақида эшитганмисиз?

15:00 / 30.12.2021 1961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайтуна университети жаҳондаги ҳозирга қадар фаолият кўрсатаётган энг қадимги ўқув даргоҳларидан биридир. Ушбу илм даргоҳи ҳам Мисрнинг Ал- Азҳар, Марокашнинг Фес шаҳридаги Ал-Қаровиййин университетлари каби минг йиллик тарихни ўз бағрида жо айлаган маданият, илм-фан ва цивилизация марказларидан бири эканини бутун дунё тан олган.

Ушбу исломий билимлар маркази масжид қошидаги мадраса сифатида 732 йилда ўз эшикларини очган. Унинг фаолият даври Африка қитъасининг шимолий ҳудудларига Ислом динининг тарқалишининг илк саналарига тўғри келади. Жуда тез фурсатда мадраса машҳур бўлиб кетди ва мусулмон дунёсининг маънавий марказларидан бирига айланди.

Ушбу таълим даргоҳи тўлақонли университет сифатида 1956 йилда расман эълон қилинди. Айнан ўша йилда Тунис давлати француз мустамлакасидан қутулиб, ўз мустақиллигига эга бўлган эди.

2012 йилда олий илм даргоҳининг мустақил ташкилот тарзида қайта тикланиши амалга оширилди. Бугунги кунда «Аз-Зайтуна» тизими олий илоҳиёт- теология институти, олий Ислом цивилизацияси институти, илмий –тадқиқот институти ҳамда Қайрувон ислом тадқиқотлари марказидан иборатдир.

У ерда учта ўқув факультети мавжуд:

-Ислом цивилизацияси ва ислом изланишлари факультети;

-Ислом ҳуқуқшунослиги факультети;

-Илоҳиёт факультети.

Ушбу Олий илоҳиёт институтида 1200 та талаба бакалавр, магистратура ва докторантура бўлимларида таҳсил олишади. Уларга 90 ортиқ ўқитувчи-устозлар таълим беришади. Бундан ташқари, 350 та аспирант Олий ислом цивилизацияси интитутида билим олишади. У ерда ислом тадқиқотлари соҳасидаги изланишлар учун биринчи ва иккинчи даражали миллий дипломлар тақдим этилади.

Зайтуна университетида яна улкан кутубхона ҳам мавжуд бўлиб, у Африкадаги энг йирик кутубхоналардан бири ҳисобланади. У ерда минглаб нусхада грамматика, мантиқ, арифметика, геометрия ва минералогияга оид беназир қўлёзмалар, асарлар сақланади.

Университет очиқ таълим даргоҳи бўлиб, у ерда Тунис фуқаролари билан бир қаторда хорижлик талабалар ҳам ўқишлари мумкин. Ушбу муассасанинг энг таниқли битирувчиси тарихчи, жамиятшунослик фанининг “отаси” ҳисобланмиш Ибн Халдун бўлади. Шунингдек, бу ерда ёзувчи Тоҳир Хаддод, қомусий олим Аҳмаб ибн Абу Бакр Тифошийлар ҳам таҳсил олишган.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.... Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, давоми...

2825 15:30 / 08.06.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу давоми...

2265 08:00 / 07.12.2020
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўзингизни дуои бад қилманг. Авлодларингизни дуои бад қилманг. Ходимларингизни давоми...

2375 09:30 / 25.04.2019
Ало ибн Муҳаммад Басрий айтади .Ато Салимий бир жанозага чиққан эди, жаноза намози ўқилгунча тўрт марта ҳушидан кетди. Ҳар сафар ўзига келар, лекин кўзи қабрга давоми...

2959 08:00 / 26.02.2020