1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаммад алайҳиссаломнинг дуолари

17:00 / 29.04.2019 4905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда пайғамбарлар дуолари

 (давоми) 

Қуръонда «Ва албатта, Сен улкан хулқдасан» (Қалам сураси, 4-оят) деб васф қилинган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг бир қисмини дуо, зикр ва ибодат билан ўтказар эдилар. Бир оятда бу ҳақда шундай дейилган:

«Албатта, Роббинг сенинг кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингизни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир» (Муззаммил сураси, 20-оят).

Аллоҳ Қуръоннинг баъзи оятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай дуо қилиш кераклигини ўргатган бўлиб, улар қуйидагилардир:

«Сен «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан. Хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан», деб айт» (Оли Имрон сураси, 26–27-оятлар).

«Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббисидир», дегин» (Тавба сураси, 129-оят).

«Сен: «Эй Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман! Эй Роббим, Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман», деб айт» (Муъминун сураси, 97–98-оятлар).

«Сен: «Эй Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан», деб айт» (Муъминун сураси, 118-оят).

«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин» деб айт» (Исро сураси, 24-оят).

«Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», дегин (Исро сураси, 80-оят).

(тамом)

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мукаммал саодат йўли, китобини ёзиб битиргандан сўнг .Хотима, сарлавҳасини ёзиб, бошқа нарса ёзмасдан, тарк қилган эдим. Хотима кейинроқ ёзилар, деган фикр бор эди. давоми...

6635 11:00 / 15.06.2022
Умар ибн Салоҳ айтади .Имом Аҳмаддан .Қалблар нима билан юмшайди, деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг .Нима билан дейсанми Ҳалол луқма ейиш давоми...

2254 08:00 / 29.09.2020
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига .Хачиримни ушлаб тур,, деб илтимос қилдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу давоми...

2183 08:00 / 03.08.2020
Абдуллоҳ ибн Солиҳ Ажлий айтади .Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўғилларидан бири Ибн Саммокнинг илм ҳалқаларига қатнашар, аммо одатда бўлиб турадиган баҳсмунозараларга давоми...

1948 08:00 / 05.05.2020