1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзага оид савол-жавоб

16:09 / 20.05.2020 1923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар?

Жавоб: улар қуйидагилардир:

1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридаги ҳолатларнинг узр бўлиши учун ўз касбининг моҳир устаси бўлган адолатли мусулмон шифокор томонидан тавсия қилиниши шартдир. Ғайридин, соҳасининг устаси бўлмаган, ибодатларга бепарво шифокорларнинг тавсиялари қабул қилинмайди.

Бемор ўз жонига ёки бирор аъзосига талофат етишидан қўрқса, билижмоъ рўзасини очаверади.

2. Сафар қилиш. Мусофир киши рўза тутиш-тутмасликда ихтиёрлидир. Имкони бўлса тутгани афзал. Рўза тутганидан сўнг сафарга чиқса, рўзасини очишга рухсат берилмайди. Очиб юборса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Рўза тутганидан сўнг сафарни ният қилсаю, ўз шаҳридан чиқиб кетишидан аввал еб-ичиб юборса, каффорат лозим бўлади.

3. Мажбурланиш. Мажбурланиш икки қисм бўлади: 1) ҳалок бўлиш ёки бирор аъзосига талофат етиш хавфи, қаттиқ калтакланиш хавфи; 2) бу даражага етиб бормаган мажбурлаш. Агар саломат ва муқим бир киши ўлимтик, қон, тўнғиз гўштини ейишга мажбур қилинса, мажбурлаш тури биринчи қисмга оид, яъни ўлиб кетиш, бирор аъзосига талофат етиш ёки қаттиқ калтакланиш каби бўлса, унга юқоридаги нарсаларнинг истеъмоли ҳалол бўлади. Сабр қилиб, емай ўлиб кетса, гуноҳкор бўлади. Биринчи қисмга оид мажбурланиш билан куфр сўзини айтишга, ибодатларни бажармасликка зўрлансаю, қалби иймонга хотиржам бўлиб, куфр сўзини тилга олса, ибодатларни бажармаса кофир, гуноҳкор бўлмайди.

Бемор ва мусофирлар биринчи қисмга оид мажбурланиш билан рўза тутишга мажбурлансалар рўзаларини очадилар, балки вожиб ҳам бўлади. Ҳаттоки, рўзасини очишдан бош тортиб ўлиб кетишса, гуноҳкор бўлишади);

Агар ўлакса, қон, тўнғиз гўштини ейишга ёки хамр ичишга (қамаб қўйиш, уриш, кишанлаш каби) ортиқча қийнамай мажбурланса, уларни ейиш ва ичиш ҳалол бўлмайди. Агар қаттиқ мажбурланса (ўлдириш, бирор аъзосига талофат етказиш, қаттиқ уриш каби), ҳалол бўлади. Сабр қиламан, емайман деб ўлиб кетса гуноҳкор бўлади. Шунингдек, куфрга шу каби қаттиқ мажбурлансаю, қалби иймонга хотиржам бўлса, куфр лафзини айтишига рухсат берилади. Айтмаса, сабр қилса, савоб олади. Рўза, намоз каби Аллоҳнинг ҳақларини бузиш ҳам шундай.

4. Ҳомиладорлик;

5. Эмизиш (ҳомиладор ёки эмизикли аёлга ўзининг ёки боласининг жонига нуқсон ёки ҳалокат етиш хавфи бўлса, рўза тутмасликка, тутган бўлса очиб юборишга рухсат берилади. Бу нарсалар тажриба билан ёки гумони ғолиб бўлиши ёки мусулмон, ўз ишининг устаси бўлган шифокор тавсияси билан билинади)

Ҳомиладор ё эмизикли аёл ўз жонига ёки болаларига хавф сезса, рўзасини очади. Каффорат вожиб бўлмайди.

6. Очлик;

7. Чанқоқлик (бу ҳолатлар ҳалокат ёки беморликка олиб борса, рўзани очиш учун узр саналади);

8. Қарилик (эркагу аёл ёши қартайиб, рўза тутишга кучи етмаса, бу ҳолат умрининг охиригача давом этса, рўза тутмасдан бадалига фидя тўлашлари лозим бўлади).

Соғайишдан умидини узган, сурункали касалликка дучор бўлган беморга касаллиги туфайли ҳар кунлик рўзаси эвазига фидя тўлаши вожиб бўлади Агар юқоридаги кишилар ёзнинг узун кунларида тута олмай, қишнинг қисқа кунларида тутишга қудратлари етса, рўза тутишлари фарз бўлиб, фидя кифоя қилмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб .Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча давоми...

5801 12:00 / 17.03.2019
Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам барибир, бир хил вақтни кўрсатади.Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга давоми...

2191 14:00 / 11.06.2019
Қуръонда пайғамбарлар дуолари давоми Қуръонда Ийсо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган....Унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин давоми...

3041 21:00 / 27.04.2019
Савол Мени Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари ниҳоятда қизиқтиради. Шунинг учун у зот ҳақларида кўпроқ билишни истайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3109 15:00 / 19.06.2020
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021