1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан

10:02 / 14.10.2018 2801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савдо молини ўтказиш учун ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан биридир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам ичиш савдо молини ўтказувчи, баракани ўчирувчидир», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Муслимнинг ривоятида:

«Савдода кўп қасам ичишдан эҳтиёт бўлинглар, чунки у ўтказади ва ўчиради», дейилган.

Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш мақсадида ёлғон гапирадилар, ҳатто қасам ҳам ичадилар. Баъзи харидорлар унинг қасамига ишониб, молини сотиб олади. Ҳалиги савдогар савдоим юришди, деб хурсанд бўлади. Аслида эса ёлғон гапиргани, ёлғон қасам ичгани учун молининг баракаси ўчади. Миқдори кўпайганга ўхшагани билан баракаси бўлмайди. Фойдаси камаяди. Ҳатто бошқа томондан балолар ҳам етади.

Шунинг учун савдогар ростгўй бўлиши керак, қасам ичиб, молини ўтказишга уринмаслиги лозим. Ростгўйлик билан, бировни алдамасдан қилинган савдода барака бўлади, эгасига юқади, фойда беради.

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг савдосидир.Ислом шариатида қиймати йўқ ёки ҳаром дейилган нарсаларнинг савдоси давоми...

1757 09:10 / 14.08.2019
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадиларАллоҳ таъоло Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай калом қувватини давоми...

4029 09:22 / 15.07.2019
Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз давоми...

4900 16:11 / 22.10.2018
1950 йилда вафот этган Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Бомбейдан ўтаётиб .Зе Лайт, газетаси унинг .Исломлашиш, таъбири билан нима давоми...

5549 17:30 / 29.12.2018
Аудиолар

211074 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130335 14:35 / 11.08.2021