1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Европа аҳолиси мусулмонлардан бир умр қарздор!

11:30 / 19.02.2021 3814 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўрта асрларда францияликлар кўчага ҳожат чиқаришар ёки идишга ҳожат чиқариб, ўшани деразадан кўчага улоқтиришар эди. Париж шаҳри бадбўй ҳидга тўлиб кетарди.

Ёзувчи Сандор Мараи ўзининг хотираларида шундай деган: «Европаликлар ўта ифлос бўлганлари учун тоқат қилиб бўлмайдиган даражада бадбўй эдилар. Ҳатто Рус шоҳи элчиси Франция қироли Людовик XIVни «Унинг ҳиди ёввойи ҳайвоннинг ҳидидан ҳам бадбўйроқ» деб сифатлаган. Канизак де Монтеспан қиролнинг бадбўй ҳидини ҳидламаслик учун ўзини атир ваннасида намлар эди.

Сайёҳ Аҳмад ибн Фазлон «Русларни «Аллоҳнинг энг ифлос махлуқлари» улар бавлдан ҳам, ғоитдан ҳам истинжо қилмасдилар», деб сифатлаган. Рус шоҳи Пётр ҳамманинг олдида қаср деворига бавл қиларди.

Андалусиядаги мусулмонларни ўлдирган Изабелла I ҳаётида фақат икки марта чўмилган экан. У Андалусиядаги ҳаммомларни вайрон қилган.

Испания қироли Филип II чўмилишни юртида бутунлай таъқиқлаган. Унинг қизи Изабелла II шаҳарлардан бирининг қамали тугамагунча ички кийимларини ечмасликка қасам ичган. Қамал уч йил давом этган. Изабелла эса ана шу сабабли вафот этган.

Француз тарихчиси Драпер «Биз европаликлар ижтимоий ҳаётимизда фаровонлик воситаларига эга бўлганимиз учун араблардан қарздормиз. Мусулмонлар бизга танамиз поклигини қандай сақлашни ўргатдилар. Улар ифлос бўлиб, ёмон ҳид чиқаргандан кейингина кийимларини алмаштирадиган европаликларнинг тамоман акси эдилар. Шундай қилиб, биз кийимларимизни ечиш ва уларни ювишда мусулмонларга тақлид қила бошладик. Мусулмонлар тоза, ёрқин либослар кийишарди. Ҳатто баъзилари либосларини зумрад, ёқут, маржон каби қимматбаҳо тошлар билан зийнатларди. Европа черковлари чўмилишни куфр ва гуноҳ воситаси деб ҳисоблаган пайтда Қуртуба ўзининг 300 та ҳаммоми билан машҳур эди».

Чўмилиш жойига инглизчада «bathroom» деб ном берилиши ҳиндистонлик мусулмон Муҳаммад Бас (Bath)нинг хотирасини улуғлаш билан боғлиқ бўлиб, у ўз вақтида европаликларга ювиниш ва тозаланишни ўргатган.

Парижнинг машҳур бўлишига сабаб бўлган француз атирлари аслида бадбўй ҳидни йўқотиш учун ўйлаб топилган.

Европадаги ушбу ифлослик туфайли аҳоли орасида касалликлар тарқалиб, вабо ҳар даврда уларнинг ярмини ёки учдан бирини олиб кетарди.

Париж ва Лондон каби Европанинг энг йирик шаҳарлари аҳолисининг сони, ҳисоб-китобларга кўра, 30-40 минг бўлган бўлса, исломий шаҳарлардаги аҳоли сони эса миллионнинг чегарасидан ўтган эди.

Динимиз Исломда поклик масаласига катта эътибор берилган.

Имом Молик, Имом Аҳмад ва бошқалар Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Ҳар жумада ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етганга вожибдир».

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса:

«Ҳар бир мусулмон учун етти кунда бир марта бошини ва жасадини ювмоқ лозимдир», дейилган.

Ҳозирги кундаги соғлиқни сақлаш мутахассислари бундоқ ишларни одамларга тушунтириш борасида кўплаб ишлар олиб борадилар. Бизда эса бу маънолар минг беш юз йил илгари ибодат мақомига кўтарилган.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мисвок қилиш оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар.

Шу ерда тишни тозалашни биринчи бўлиб йўлга қўйган шахс Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини алоҳида таъкидлаш зарур. Ҳозирда кўплаб хасталиклар айнан оғизни яхши тозаламасликдан келиб чиқиши илмий равишда равшан бўлганидан кейин бу масалада қанчалик устун эканимизни айтиб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқалар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда:

«Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қайчилаш, соқолни кўпайтириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни қисқартириш, баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш, қўлтиқ ва киндик ости тукини тозалаш, сув ила истинжо қилиш. Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак» деди», дейилган.

Ушбу ҳадиси шариф ҳозирги ғарб маданияти Исломдан ўн беш аср кеч қолиб тарғиб қилаётган «шахсий тозалик ишлари» ҳақида сўз кетмоқда.

Ислом бундоқ ишларни «Аллоҳ таоло инсонни яратгандаги соф табиат ва Аллоҳ таоло инсонларга юборган соф динлар суннати» деб номлаган.

Қаранг, номлашда ҳам қанча фарқ бор. Исломий номлаш инсоннинг Роббисининг кўрсатмаси ила бўлган. Бошқа номлаш бўлса, маданиятни кечикиб англаган инсоннинг ўз фикридан чиққан номлашдир. Шунинг учун ҳам икки ном ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Соғлиқни сақлашга тарғибот бўлса шунчалик бўлар-да!

Islom.uz, dostor.org ва ru.wikipedia.org маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Journal of Hospital Infection номли тиббий журналда соқолни доим ўткир тиғли асбоб билан қириб олишнинг зарарлари ҳақида янги тадқиқот хулосаси эълон қилинди.Унда айтилишича, давоми...

3431 15:00 / 14.11.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Сўнгра нутфадан алақа яратдик, Муъминун сураси, 14оят..Алақа, сўзи .алақ,дан олинган бўлиб, муфассирлар ва давоми...

2497 17:00 / 30.11.2020
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

1554 19:15 / 19 март
Швециялик 63 ёшли профессор, олим Роберт Кензи термал камераси ёрдамида таҳоратли мусулмонлар вужудидан тарқалган иссиқлик ва нурларни суратга олиб, ушбу ҳолатни давоми...

13982 11:02 / 08.01.2020