1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистонда 400 йиллик масжид қаровсиз қолган

18:05 / 18.02.2021 1970 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган «Шикпет» масжиди Қутубшоҳийлар сулоласи даврида қурилган бўлиб, Ислом меъморчилигининг муҳим ва тарихий обидаларидан ҳисобланади. Ушбу масжид ҳозирда қаровсиз қолдирилганлиги сабабли бузилиб кетмоқда. Бу ҳақда New Indian Express хабар беради.

Ҳайдаробод археология бўлими ушбу масжид олдида турган бўлиб, унинг атрофида кўк ранг тасвирли расмлар ва музейлар жойлашган. Ушбу расм тарихий масжиднинг ҳолатини тўлиқ аллегорисидир. Масжид деярли тўрт аср илгари қурилган ва у Андхра-Прадеш штати қонунларига биноан қўриқланадиган ёдгорлик рўйхатига киритилган бўлса-да, унча катта эътиборга эга бўлмаган.

Қутубшоҳий давридаги ушбу иншоот Ҳайдарободдаги Чарманар масжидига ҳам ўхшайди. Ҳозирда масжид ҳолати ачинарли бўлиб, унинг ёриқ деворлари орасидан бегона ўтлар ўсиб ётибди. Масжиднинг асосий кириш темир эшиги занглаган ва ёпиқ ҳолатда. У ҳам етмагандек олдида ахлат йиғиладиган жой ҳам бор.

Маҳаллий аҳоли ушбу масжиднинг қайси вақтда қурилганлигини аниқ билмайди, бироқ ўтган йилги ёмғир туфайли вазият янада оғирлашганини айтмоқда.

Тарихчиларнинг фикрига кўра, ушбу масжид дизайн жиҳатидан Карван туманидаги «Толи улкан» масжиди кўринишида қурилган.

Бир пайтлар юзлаб намозхонлар ибодат қиладиган масжид муҳофаза қилинадиган мерос объекти бўлган. Шунга қарамай, ҳозирда вайронага айланган ва расмийлар томонидан бепарволик қилинган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

2341 15:30 / 06.05.2019
Ҳозирда Туркияда яшаётган суриялик хаттот Муҳаммад Моҳир Ҳозирий Қуръони каримни игна ва тилла ранг ип билан тикиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЎМИ хабар давоми...

2564 17:40 / 30.11.2018
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирдлари, .Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси, .Аssoоdiq, асосчиси, устоз Абдулманнон Абдуллоҳ давоми...

1743 14:26 / 06.04.2024
Маълумки, 2021 йил 27 март куни .Hilol nashr, нашриёт матбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган, соф Ислом давоми...

2683 09:00 / 30.03.2021