1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Яна бир ҳадис илмий тажрибада ўз исботини топди

14:00 / 22.01.2019 6668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканларини у зотнинг баъзи ҳадиси шарифларининг мўъжизаларидан ҳам билиб олсак бўлади. Қуйида ўрганиладиган ҳадиси шариф ана шулар жумласидандир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бир қавмда фоҳишабозлик пайдо бўлиб, уни ошкора қиладиган бўлсалар, албатта уларнинг ичида ўтган ота-боболарида бўлмаган ўлат ва (бошқа) касалликлар пайдо бўлади».

Ибн Можа, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Табароний, Байҳақий ва Баззорлар ривоят қилишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадиси шарифларининг илмий мўъжизаси у нутқ қилинганидан бир минг тўрт юз йилдан зиёд вақт ўтгач аниқланди. Буни аниқлашда канадалик машҳур олим Ван Броусет фаоллик кўрсатди. Бу олимни таниб олиш учун ўзимизнинг эски танишимиз профессор Кейс Мур жанобларининг у киши ҳақида айтган қуйидаги гапларига эътибор берайлик:

«Ҳар доим ҳақиқатни изловчи ҳур фикрли олимлар бўлади. Канадалик машҳур олим Ван Броусет ана шундай олимлардан биридир. У машҳур муаллифлардан бўлиб, аёллар касалликлари бўйича бир қанча китобларни нашр қилган. Мазкур китобларда Қуръони карим ва Суннатда келган баъзи оят ва ҳадислардаги ҳақиқатларни ҳам ёзган. Бир қанча илмий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этган...»

Профессор Ван Броусет биз ўрганаётган муҳаддисларимиз Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган фоҳишабозликнинг зарарлари тўғрисидаги ҳадисни ҳам илмий тажрибалар асосида ўрганган. У киши бу ҳақда қуйидагиларни ёзади:

«Ҳозирда кенг миқёсда эътироф қилинган илмий ҳақиқатлардан бири шуки, аёл киши бачадонининг олд қисмида рўй берадиган зарарли ўзгаришлар унинг умрига, жинсий алоқалари сонига ва неча марта бола туққанига боғлиқдир. Юқумли касалликлар илми бўйича ўтказилган тажрибалардан аралаш жинсий алоқалар саратон касаллигига сабаб бўлиши аён бўлди.

Албатта, ношаръий ва нотўғри жинсий алоқаларнинг хатарлари тўғрисида бир минг тўрт юз йил олдин айтилган ушбу ҳадис ОИТС касаллигига ишорадир. Ўйлайманки, мен бу фикримда ҳақман.

«Қай бир қавмда фоҳишабозлик пайдо бўлиб, уни ошкора қиладиган бўлсалар, албатта уларнинг ичида ўтган ота-боболарида бўлмаган ўлат ва (бошқа) касалликлар пайдо бўлади».

Фоҳишабозлик, хиёнат, бачабозлик ва шунга ўхшаш бошқа жинсий алоқалар туфайли пайдо бўлган ОИТС ва бошқа янги касалликларга ҳозирги замонда даво топа олмай турибмиз...

Менга шарҳ қилиб берилганига қараганда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ҳам оддий киши бўлган, ўқимаган, ёзмаган. Ҳозир биз у киши ўқиш ва ёзишни ўрганмаган ҳолда бундан бир минг тўрт юз йил илгари кишини дашҳатга соладиган тарздаги илмга асосланган чуқур ва нозик гапларни айтганини ўрганмоқдамиз. Шахсан мен ушбу нарса тасодиф бўлишига ишона олмайман. Бу ерда жуда кўп дақиқ нарсалар бор. Мен ҳам доктор Кейсга ўхшаб, бу илоҳий илҳом ёки бошқача қилиб айтганда, ваҳий у кишини ушбу баёнотларга бошлаганини тасдиқлашимда ҳеч қандай қийинчилик топмайман».

 “Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суннат барча тарафдан Қуръони каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

4760 00:33 / 30.09.2018
Аллоҳ таоло яратган барча махлуқларини қаерда яшашини ирода қилган бўлса, уларга ўша ерда яшаш учун керак бўладиган барча нарсаларни яратган. Шунингдек, Роббимиз давоми...

3865 12:00 / 16.03.2021
Асалари инсонга ўхшаб туш кўришини тасаввур қила оласизми Илмий изланиш шуни кўрсатмоқдаки, асалари ухлаб ётган пайтда кундузи бошидан кечирган нарсалар ва давоми...

3678 14:35 / 24.02.2023
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани давоми...

2671 10:30 / 06.07.2021
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021