1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатда собит бўлган илмий мўъжиза

15:09 / 16.11.2018 4886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал айтиб ўтилганидек, суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда ҳам. Яъни суннат оддий одамлардан содир бўладиган гап-сўз ёки хатти-ҳаракатлар эмаслиги аён. Суннатда собит бўлган баъзи илмий мўъжизалар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар ва Исломнинг ҳақ дин эканига ёрқин далолат бўлиб келади. Қуръони каримнинг илмий мўъжизаларидан кўпроқ далиллар келтирганимиз учун Суннатдаги илмий мўъжизалардан иккитагина далил келтириб ўтамиз.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:  «Идишларнинг устини ёпинг, мешларни боғланг, эшикларни беркитинг, чироқларни ўчиринг, чунки шайтон мешларни еча олмайди, эшикларни оча олмайди, идишларнинг устини оча олмайди. Агар ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Фосиқча уй аҳлининг устидан уйларга ўт қўйиб юборади».

Тўртовлари ривоят қилишган. Абу Довуднинг лафзида шундай дейилган:

«Эшигингни беркитиб, Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчириб, Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёпиб, Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғлаб, Аллоҳнинг исмини зикр қил».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқаларнинг кўзида арзимас бўлиб кўринса ҳам, аслида жуда муҳим бўлган ишларда иршод бермоқдалар. Жумладан, «чироғингни ўчириб, Аллоҳнинг исмини зикр қил», демоқдалар.

Ушбу амри набавийга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади. Чироқни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Бу ишнинг зарарларидан бири ҳадиси шарифнинг ўзида айтиб ўтилмоқда:

«Фосиқча уй аҳлининг устидан уйларга ўт қўйиб юборади».

Бу ерда фосиқча деб сичқон назарда тутилган. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чироқдан оила иқтисодига зарар етиши турган гап.

«Ал-Араб» газетасининг 1999 йил, 14-15 май куни учун чиққан 5620-сонининг охирги саҳифасида «Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади», деб номланган илмий мақола чоп этилди. Унда АҚШнинг Флорида вилоятидаги Пенсилвания университетининг тиббиёт факультетида олиб борилган илмий тажриба натижаси ҳақида сўз боради. Доктор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган, 2 ёшдан 22 ёшгача бўлган 479 та бемор устида олиб борилган тажрибадан маълум бўлишича, 479 бемордан 10 фоизи қоронғида, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўлиқ ёруғда ухлар экан. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иршоднинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига ҳам келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани ажойиб.

Ҳа, Ислом шариатида келган ҳукмлар ва кўрсатмаларнинг ҳикмати давр ўтган сари, илм ривожланган сари ўз тасдиғини яна ҳам кучлироқ топиб бораверади.


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тери сезги аъзосидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. давоми...

3954 17:30 / 21.07.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, давоми...

3931 12:37 / 05.02.2022
Нима қилишимиздан қатъий назар орзу қиламизми, ўйлаймизми, қўрқамизми ёки вафот этамизми фарқи йўқ, вақт доимо давом этади. Нима бўлишидан қатъий назар биз давоми...

4500 15:00 / 30.09.2021
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

2450 13:20 / 26.11.2021