1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Исломга кирган ҳарбий учувчи

12:37 / 05.02.2022 3840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

۞ شَرَعَ لَكُم مِّنَ الدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰ ۖ أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ ۚ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ ۚ اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاءُ وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ

«У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!» Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур» (Шууро сураси, 13-оят).

Рики Митчелл 1956 йилда АҚШнинг Калифорния штати Беркли шаҳрида насроний оилада туғилди. У 1977 йилда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилаётганда  мақсадсиз олиб борадиган турмуш тарзининг аҳамиятига шубҳа қила бошлади. Ҳар сафар парвоз қилганида ҳаёти осмон билан ер ўртасида муаллақ ҳолда қолаётганини ҳис қилиб, ўлим ҳақида ўйларди, агар у ўлса ва унинг ҳаёти ниҳоясига етса, нима юз бериши ҳақида тафаккур қиларди.

У ўзининг ҳаёти ва дунёга келишидан мақсад нималиги ҳақида узоқ вақт фикрлаб, тафаккур қилгандан сўнг атрофдагилар билан бу борада баҳслаша бошлади. динлар ва фалсафалар ҳақида кўп ўқиди ва ниҳоят Исломдан бошқа хавфсиз бошпана йўқлигини тушуниб етди ва хаёлига келган барча саволларига Исломдан жавоб топди.

У Вашингтон университетида халқаро муносабатлар бўйича фахрий бакалавр даражасини, сўнгра Рутгерс университетида сиёсатшунослик магистри даражасини қўлга киритди.

Ҳарбий ҳаво кучларидаги хизмати уни ўйлашга ундади. Чунки учувчи парвоз пайтида ўлимга сабаб бўлувчи вазиятга кўп дуч келади.

Ва ниҳоят Аллоҳ таоло Рикининг қалбини Тўғри Йўлга очиб қўйди ва Рики Исломга кирди ва Зайд Шокир номини олди.

Зайд Жанубий Африкадаги ирқчилик воқеаларини тугатишни муваффақиятли амалга оширган ҳаракат етакчиси бўлди.

Калифорнияда маҳаллий Исломий марказ – Ҳуда масжидини таъсис этишда иштирок этди.

Қоҳирада бир йил араб тилини ўргангач, АҚШнинг Коннектикут штатининг Нью-Хейвен шаҳрида истиқомат қилиб, ўша ердаги масжидда бир неча йиллар имомлик қилди.

У 2001 йилда Дамашқдаги Абуннур академиясининг биринчи битирувчиси бўлиб, ҳамкасбларининг гувоҳлик беришича, у Шомнинг бир қатор таниқли олимларидан сабоқ олган. Зайд Марокашга ҳам қисқа муддатга саёҳат қилган.

2003 йилда Калифорниядаги Ал-Зайтуна институтида резидент тадқиқотчи бўлиб ишлаган, 2008 йилда эса ислом илмларини қайта тиклаш ва уни ўқитиш услубларини сақлаб қолиш мақсадида шу штатдаги Хейворд шаҳридаги Ал-Зайтунанинг факултетига асос солган.

Шайх Зайд исломий даъват соҳасида мутахассис ҳисобланади. У Ислом тафаккури ва Ислом тарихи бўйича мунтазам курслари бор.

У Ислом дини ва замонавий масалалар бўйича маърузалар ўқиш учун жуда кўп давлатларга сафар қилди.

Шайх Зайд жоҳиллар томонидан ўртага ташланадиган шубҳаларга раддия бериш йўлини танлади.

У 2002йилдан 2007 йилгача таниқли телебошловчи Билл Мойерс билан телекўрсатувларда махсус меҳмон сифатида қатнашди.

Зайд Шокир “Биз Аллоҳ ҳақида гапира оламизми?” деб номланган машҳур баҳсда британиялик файласуф Рожер Скрутон билан иштирок этди. Аллоҳ таоло бу баҳсда Зайдга муваффақият ато этди. Зайд сабабли жуда кўпчилик Исломга кирдилар. Баҳсни томоша қилишга келганларнинг гувоҳлик беришича, Зайд исломофоблар томонидан ўртага ташланадиган мавзулар бўлмиш “Исломнинг аёлларни уришга рухсат бергани” ва “Кўпхотинликка рухсат бергани” мавзуларида фикр юритиб, шу мавзуларни кўтариб, Исломга таъна тошини отувчиларга ақл ва мантиқ ила раддиялар берган ва уларнинг таъналарини ер билан яксон этган.

Зайд Шокир Ғарбда нуфузли мусулмон шахслардан саналади. Масалан, Жон Эспосито ва Иброҳим Калин томонидан таҳрир қилинган ва 2009 йил 20 ноябрда Қироллик стратегик тадқиқотлар маркази (Иордания) томонидан чоп этилган “Энг нуфузли 500 мусулмон” ҳисоботида Зайд Шокир “нуфузли Ислом олими” сифатида таърифланган.

Зайднинг бир қанча асарлари бор. Жумладан, “Тафсир”, “Қуръоний илмлар”, “Америкада маданият ва Ислом” кабилар.

The New York Times газетасининг ёзишича, Зайд Шокир экстремизмни қораловчи энг кучли ва нуфузли тўққизта мусулмон олимларидан бири ва бугунги кунда Америкада Исломнинг асл моҳиятини тушунтиришда фаол ўқитувчилардан бири.

Зайд Шокир бугунги кунда Калифорниянинг Хейворд шаҳридаги Ал-Зайтунанинг факултетида устоз бўлиб хизмат қилмоқда.

Аллоҳ таоло Зайд Шокирнинг Ислом ривожи йўлидаги хизматларига берадиган ажрини кўпайтириб берсин!

Фойдаланилган манбалар

islom.uz

Quran.ksu.edu.sa

Quran-m.com

islamstory.com

alanba.com.kw

matn.uz

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

2771 10:00 / 25.02.2022
Аввал айтиб ўтилганидек, суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин, иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий давоми...

4771 15:09 / 16.11.2018
Саккизоёқ бошоёқли моллюскаларнинг умуртқасиз ҳайвонлар типи машҳур тури бўлиб, ўзига хос кўринишга эга. Саккизоёқнинг бошига саккизта оёқ уланган. Оёқларнинг давоми...

3733 11:30 / 11.06.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини ботириб, кейин давоми...

8363 19:40 / 14.01.2019
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021