1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръон мусобақаси 1442» ҳифз йўналиши бўйича иккинчи ҳафта саралаш босқичи

20:27 / 13.01.2021 1555 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида «...Қуръонни тартил билан тиловат қил» дея марҳамат қилган.

Яъни, «Қуръонни тартил билан тиловат қил» деб уни дона-дона, ҳар бир ҳарфини ўз махражидан чиқариб, оятларини алоҳида-алоҳида қилиб, тажвид қоидалари асосида ўқишга буюрган.

Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мўмин мусулмонларга оммавий фармондир. Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом Қуръонни тартил билан ўқиб берганлар. Шунингдек, Набий алайҳиссалом ҳам умматларига тартил билан ўқиб берганлар. Мусулмон уммати эса авлоддан-авлодга ўз Пайғамбаридан қандай қилиб олган бўлса, шундай ўтказиб келмоқда.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай башорат қиладилар: «Қиёмат куни Қуръон қорисига Аллоҳ: «Ўқиб, кўтарилиб боравер, у дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи, охирги оятни ўқиган жойинг сенинг (жаннатдаги) мартаба манзилинг бўлади», – дейди».

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун АzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали бошчилигида ташкил этилган устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони Карим мусобақаси 1442» танловининг «Ҳифз йўналиши» бўйича иккинчи ҳафта саралаш босқичи ўтказилмоқда. Унда юртимизнинг қуйидаги қорилари иштирок этадилар:

1. Абдулқодир Ахмедов Фарғона вилояти 21 ёш

2. Мухаммадали Мусаев Фарғона вилояти 29 ёш

3. Абдусамад Тожиддинов Тошкент шаҳри 26 ёш

4. Абдулбосит Абдуллаев Тошкент шаҳри 25 ёш

5. Алишер Бабаханов Наманган шаҳри 35 ёш

6. Сиротулло Акрамжонов Наманган вилояти 26 ёш

7. Хожимухаммад Жўраев Фарғона вилояти 24 ёш

8. Алиаскар Саидқулов Сурхондарё вилояти 20 ёш

9. Жамолиддин Хабибуллаев Тошкент шаҳри 21 ёш

10. Раҳматуллоҳ Абдурасулов Фарғона вилояти 38 ёш

Ушбу саралаш танлови АzonTV онлайн телеканали ва Quran.uz расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча «тиловат йўналиши» бўйича ўн иштирокчининг билет танлаш босқичи ўтказилди. Ушбу гуруҳдаги ғолиблар эртага соат 20:00 да эълон қилинади.

Барчангизни Қуръон байрамига таклиф қиламиз.

Қуръон мусобақасини қуйидаги манзилларда томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=4HVA3cYTd-o

https://www.youtube.com/watch?v=h71cA1wfKAU

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратурасига ҳужжат топширган абитериентлар шу йилнинг 29 давоми...

1136 21:02 / 26.08.2024
Шу йил 15ndash16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб давоми...

2768 19:00 / 19.11.2018
Аллоҳ таолонинг ҳикматига кўра, инсонларга турли тақдирлар битилган. Кимдадир беморлик, кимдадир камбағаллик ва ҳоказо синовлар. Инсон ўша синовларни бардош давоми...

2198 16:20 / 26.12.2022
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда давоми...

908 12:12 / 29 апрель
Аудиолар

211048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130308 14:35 / 11.08.2021