1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хаттотлик санъати мактаблари ташкил этилади

12:12 / 29 апрель 907 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Халқаро  хаттотлик ва китобат санъати мактаблари ташкил этилишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

Унда мактабларни қай тартибда ташкил этиш бўйича таклифлар тингланди. Хаттотларга нафақат хаттотлик санъати, балки, кенг доирада илмлар ҳам берилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда Мисрдаги хаттотлик мактабларидан андоза олиш кераклиги, шунингдек, мактаб битирувчиларини соҳавий кенг қамровли ишларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

«Хаттотлик санъат даражасига кўтарилган катта илм, аслида», дейди марказ илмий ходими, хаттот Нажмиддин Фаёзий. — Шунинг учун ҳам кишидан уни ўрганиш катта машаққат ва қунт талаб этади. Хаттот ижодкордир. Унга тинч ва ёруғ хона керак. Марказдаги мактаблар ҳам ана шундай сокин ва ёруғ бўлиши шу билан бирга, ўқувчи сиғими ҳам кўп бўлмаслиги керак. Мактабларни ташкил этишда ана шу жиҳатларга аҳамият қаратиляпти.

Дастлабки маълумотларга кўра, мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 та тани ташкил этади. Таҳсил оладиган  ўқувчиларнинг ёши эса 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача  тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан .Ўзстандарт, агентлигининг халқаро давоми...

3801 12:11 / 24.07.2018
Индонезиянинг Дин вазирлиги Саудия Арабистони ҳукуматидан 100 тонна хурмо ва 10 минг нусхада Қуръони Каримни қабул қилиб олди. Бу ҳақда кompas манбаси хабар давоми...

2225 11:00 / 23.03.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган .Оламларга раҳмат пайғамбар, номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди. Танловдаги ижодий ишлар давоми...

1772 14:26 / 12.10.2023
Келаси ҳафта Қозонда анъанавий Республика ифторлиги ташкил этилади. Ифторлик ҚозонАренаrdquo уйингоҳида ташкил этилади, деб хабар беради Islamtoday.VII Республика давоми...

2110 16:00 / 18.05.2019
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021