1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий бошчилигида Мўйноқда истисқо намози ўқилди

19:00 / 19.11.2018 2769 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 15–16 ноябрь кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, хизмат сафарида бўлиб турган муфтий Усмонхон Алимов 18 ноябрь куни Мўйноқ туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Муфтий Мўйноқ туманидаги “Орол”, “Жайҳун”, “Толли-ўзак”, “Мўйноқ”, “Дўстлик” маҳаллалари ва “Учсой”, “Мадели”, “Тик-узяк”, “Бозатаў” овуллари аҳолиси билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Шунингдек, муфтий Ислом динининг асл моҳиятини сақлаган ҳолда ҳудудларда маърака-маросимларни динимизда кўрсатилган шаклда ўтказиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Усмонхон Алимов Мўйноқ туманининг энг олис ҳудудида жойлашган “Кемалар қабристони”да ҳам бўлиб, жонлиқ қурбонлик қилиниб, Орол денгизига сув қайтиши ва Парвардигордан серобчилик бўлишини сўраб, мўйсафид отахонлар билан истисқо намози адо этилди.

Маълумки, сув танқис бўлган пайтларда Аллоҳ таборака ва таолодан сув-ёмғир сўраб, ўқиладиган икки ракатли намозни Истисқо, дейилади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кўп бор сувсизлик вақтида қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин эса имом бўлиб икки ракат намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Истисқо намозини адо этиш учун шаҳардан ташқарига, саҳро жойларга чиқиш ҳам Набий алайҳиссалом тутган йўлдир.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Ўзбекистонда Халқаро маданий мерос ҳафталиги, доирасида ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давоми...

947 15:04 / 19.12.2024
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2452 20:43 / 27.02.2023
Вақфrdquo хайрия жамоат фонди зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва сайёҳларга қулай шартшароитлар ташкил этиш мақсадида, Вақфrdquo меҳмонхоналарини давоми...

2241 14:10 / 16.03.2019
Буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси Мир Алишер Навоийнинг порлоқ номи ва бебаҳо мероси халқимиз тарихида, миллий давоми...

1119 21:20 / 09 февраль
Аудиолар

211080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021