1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илмда мунозара қилиш ҳақида

17:08 / 01.11.2020 1984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

13-боб

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Баъзи одамлар илм ҳақида баҳс-мунозара қилишни ёмон кўришди. Аллоҳ таолонинг:

«Улар: «Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми?!» (яъни, Исоми?!) дедилар. Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчиурушқоқ қавмдирлар!» (Зухруф сураси, 58-оят). 

«Биз бу Қуръонда одамларга (панд-насиҳат олишлари учун) турли масаллар баён қилдик. Дарҳақиқат, инсон жуда кўп жанжал-баҳс қилгувчидир» (Каҳф сураси, 54-оят), деган сўзларини ҳужжат қилишди.

Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қиладилар: «Аллоҳга инсонларнинг энг нафратлиси ёмон хусуматда бўладиган кишидир».

Абу Умома Бохилий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Ҳар бир қавм ҳидоятдан тортишув сабабидангина адашди».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Шубҳани тарк қил, гарчи ҳақ бўлсанг ҳам». Бу ҳадис бошқа лафз билан ҳам ривоят қилинган: «Сизларнинг бирортангиз иймоннинг ҳақиқатини ўзи ҳақ бўлган ҳолатида шубҳани тарк қилмагунича тополмайди».

Чунки шубҳа адоватга олиб боради. Мусулмонларнинг орасидаги адоват эса ҳаромдир.

Илм аҳлининг оммаси Аллоҳ таолонинг:

«Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл сураси, 125-оят).

«Бас, улар (яъни, замондош аҳли китоблар билан Ашобул Каҳф) хусусида фақат (ўзингизга нозил бўлган ваҳий воситасида) очиқ мужодала-мунозара қилинг ва (Ашобул Каҳф) ҳақида уларнинг биронтасидан фатво сўраманг!» (Каҳф сураси, 22-оят).

«Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли-хабарининг билмадингизми? Қайсики Иброҳим: 

«Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир», деганида у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Албатта, Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради. Сен уни мағрибдан чиқар-чи?» Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди» (Бақара сураси, 258-оят), деган сўзларига биноан, агар баҳс билан ҳақиқатни зоҳир этишни қасд қилса, зарари йўқ, деб айтади.

Талҳа ибн Убайдуллоҳ дейдилар: «Эҳромдаги киши ейдиган овнинг гўшти ҳақида баҳс қилдик. Ваҳоланки, у овни ҳалол киши сўйган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаётган эдилар. Бизнинг овозимиз кўтарилиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шовқиндан уйғониб: «Нима ҳақда баҳслашяпсизлар?» дедилар. Биз масалани хабар бердик, у зот бизга уни ейишни буюрдилар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг баҳсларини инкор қилмадилар, чунки мунозарада ҳақни ботилдан ажратиш бордир. Ҳақ талабида фикр юритиш эса мубоҳдир.

Баҳс-мунозарани инкор қилиш тўғрисида ворид бўлган ҳадисларнинг маъноси шуки, ноҳақ баҳс қилса ва бу билан фахрланишни, кеккайишни хоҳласа, баҳс макруҳдир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ривоят қилинганидек: «Кимки илмни учта нарса учун таълим олса, у дўзахдадир: илм билан олимларга мақтанмоқчи бўлса; аҳмоқлар билан баҳс қилмоқчи бўлса; одамларнинг юзини ўзига қаратмоқчи бўлса».

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Фараж айтади .Бир киши тушида Довуд Тоийни Ҳиро саҳросида юрганини кўриб, .Бу ерда нима қилиб юрибсиз, деб сўрабди. У .Ҳозиргина қамоқдан чиқдим,, деб давоми...

3440 08:00 / 25.04.2020
Аллоҳ таолонинг Қуръонда баён этган .Ҳеч бир юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтармас, қоидасига кўра ҳар бир банда қилган амали сабабли ё жазо, ё мукофот олади, ҳеч ким давоми...

3267 11:05 / 07.03.2020
Тилимизда .одоб, тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча .адаб, сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у .маъдаба, ўзагидан олинган. Маъдаба эса давоми...

4037 20:10 / 08.10.2018
таржимаи ҳолСамарқандда давом этаётган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали давоми...

3068 09:03 / 05.03.2020