1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зулмдан сақланинг

07:00 / 29.01.2019 3203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир мутакаббир золим хизматкорига фалончи аёлни келтиришни буюрди. Унинг мақсади бечора аёлни азоблаб, устидан кулиш эди. Аёлни олиб келишди. Золим бу аёлни ерда судрашни буюрди. Аёл золимга: «Аллоҳдан қўрқ!» деди. Золим унга парво ҳам қилмай, судрашда давом этишни буюрди. Аёл унга «Бундай қилма! Аллоҳдан қўрқ!» деб айтар, золим эса судрашга буюраверар эди. Ниҳоят, аёл унга гапириш фойда бермаслигини билиб, осмонга қараб, Зумар сурасидаги «Аллоҳим! Эй осмонлару ерни яратган Зот! Ғойибу ошкорни билгувчи Зот! Бандаларнинг орасида улар ихтилоф қилиб юрган нарсаларда Ўзинг ҳукм қилурсан», деган оятни ўқиди-да, «Аллоҳим, агар бу одам менга зулм қилаётган бўлса, буни Ўзинг ол!» деб дуо қилди. Шу лаҳзада золим йиқилиб, жони узилди. Ҳамма унинг жанозасига тайёрлана бошлади, аёл эса соғ-саломат уйига қайтиб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳорун арРашид ҳажга бориб, Маккада Фузайл ибн Иёзнинг эшигини қоқди. Эшик очилмади. Жаъфар Бармакий .Итоат қилишингиз вожиб бўлган одамга эшикни очинглар, деди. давоми...

2174 07:10 / 24.08.2019
1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.Шундай диндорлардан бири давоми...

4711 21:10 / 31.05.2019
Зуҳайр ибн Абу Атийя айтади .Ўлим соати яқинлашгач, Аъло ибн Зиёд Адавий йиғладилар. Сабабини сўрашган эди, .Аллоҳга қасам, ўлимга тавба билан юзланмоқчи эдим,, деб давоми...

3038 08:00 / 08.02.2020
Аббос ибн Аҳмад ибн Тулуннинг котиби Абдуллоҳ ибн Қосим айтади .Ярим кечаси Аҳмад ибн Тулун мени чақиртирди. Мен юрак ҳовучлаб, қўрқаписа қоровулнинг ортидан давоми...

3018 07:11 / 02.08.2019