1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Инсон сўлаги ва тупроқда шифо борлигини билармидингиз?

11:00 / 04.10.2021 3158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одам сўлаги кучли оғриқ қолдирувчи восита сифатида

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, инсон оғзидаги сўлак безлари кунига бир литр, бир ярим литр атрофида сўлак ишлаб чиқарар экан. Сўлак оғиз бўшлиғига тушган турли микробларга қарши курашиш билан бирга оғиз ва тиш эмали учун керак бўладиган калций, фтор, фосфат, магний каби моддаларни ўзида сақлайди. Қолаверса, сўлак таркибида микроорганизмлар, лейкоцитлар, ферментлардан амилаза, лизоцим, оқсиллардан альбумин, глобулин, шунингдек, холестерин, глюкоза ва витаминлар бор. Овқат хилига, организмнинг физиологик ҳолати, киши ёшига қараб сўлак сифати ва миқдори ўзгаради.

Париждаги Пастер институти тадқиқотчилари кучли оғриқ қолдирувчи воситани кашф этдилар. Сичқонлар устида ўтказилган тажрибага кўра, кашф этилган воситанинг кучи морфиндан 6 марта кучлироқ экани аниқланди. Бу восита инсон оғзидаги сўлак таркибида бор экан.

Германиядаги “Продент” номли тишларни ҳимоя қилиш жамиятининг таъкидлашича, сўлак тишлар учун ҳаёт иксири (оби ҳаёт) ҳисобланар экан. Чунки сўлакнинг вазифаси фақат таомни намлаб, унинг осон ютилишини таъминлаш эмас, балки оғизни касалликка сабаб бўлувчи бактериялардан тўсишга хизмат қилиш ҳамдир. Қолаверса, тишларнинг эмалининг мустаҳкамланишида сўлак таркибидаги моддаларнинг ўрни катта. Айтиб ўтганимиздек, сўлак оғиз бўшлиғига тушган бактерияларни нобуд қилиш хусусиятига эга. Шунингдек, сўлак тишлар ҳаво билан тўқнашганда, Аллоҳ таолонинг фазли билан, уларни емирилишдан сақлайди. Сўлак сабабли таомнинг қизилўнгачдан ошқозонга ўтиши осонлашади. Агар сўлак бўлмаганда, еган таомимиз қизилўнгачда туриб қолиб, нафас йўли тўсилгани учун бўғилиб қолишимиз мумкин эди.

Тупроқ шифо учун қўлланса

Бугунги кунда олимлар тупроқда яшайдиган махсус бактериялардан катта миқдорда антибиотиклар ажратиб олмоқдалар. Бу соҳадаги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, келажакда тупроқ янги турдаги дори-дармонлар учун муҳим манба бўлиши мумкин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саодат асрида мазкур масалаларга қандай эътибор қаратганлар? Ўша пайтларда одамлар тупроқ, сўлакка нисбатан қандай муносабатда эдилар? Жоҳилият замонида одамлар тупроқни нопок нарса деб билганлар, Ислом дини эса тупроқни покловчи восита деб эълон қилди. Тадқиқотлар ҳам тупроқнинг покловчи нарса эканини аниқлади. Жоҳилият давридаги одамлар сўлакни ҳам ёқимсиз нарса деб билганлар. Ўтказилган тадқиқотларда эса инсон сўлаги оғизни покловчи, оғриқни қолдирувчи восита экани маълум бўлди. Хулоса шуки, инсон сўлагида ҳам, тупроқда ҳам шифо бор.

Буни қарангки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тупроқ ва сўлакда шифо борлигини нозик услуб билан баён қилганлар ва Аллоҳ таолога тупроқ ва сўлак ила шифо беришини сўраб дуо қилар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам беморнинг ҳақига дуо қилаётганларида “Бисмиллаҳ, Аллоҳнинг изни ила еримизнинг тупроғи, баъзиларимизнинг сўлаги билан беморларимиз шифо топади” дердилар. Ушбу ҳадисда тупроқ ва сўлакда шифо борлигига ишора бор ва бу ишора 14 аср олдин айтиб қўйилган.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1294 14:02 / 06 март
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

1572 19:15 / 19 март
Кейт Мур Канаданинг Онтариё Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари давоми...

1130 16:00 / 25.04.2023
Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум давоми...

3235 09:00 / 28.07.2021