1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Холис эътироф

16:00 / 25.04.2023 1123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кейт Мур Канаданинг (Онтариё) Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари ассоциацияси асосчиларидан бири ҳамда «Амалиётга йўналтирилган анатомия» ва «Амалий анатомия асослари» каби анатомия фанига оид машҳур китобларнинг ҳаммуаллифи ҳамдир.


1980 йили доктор Мур Қирол Абдулазиз университетида анатомия ва эмбриология фанларидан маъруза (лекция) бериш учун Саудия Арабистонига таклиф қилинади. Ушбу сафар давомида Қироль Абдулазиз номидаги Эмбриология фани Қўмитаси, профессорга Қуръони Каримнинг инсон пайдо бўлиши ва унинг эмбриологик ривожланиши ҳақидаги оят ва ҳадисларни илмий таҳлили учун мурожаат қилади.


Профессор Кейт Мур милодий еттинчи асрда нозил бўлган Каломнинг бир неча оятларидаги илмий аниқликни кўриб лол қолган эди.


«Охирги уч йил давомида Саудия Арабистони, Жидда шаҳрида жойлашган Қироль Абдулазиз номидаги Эмбриология фани Қўмитаси билан Қуръон ва Суннатдаги инсон пайдо бўлиши ва унинг эмбриологик ривожланиши ҳақидаги оят ва ҳадисларни илмий таҳлил қилишда кўмаклашиб, ишлаб келдим. Бошланишига, ҳали эмбриология фани пайдо бўлмасиданоқ милодий еттинчи асрда нозил бўлган оятларнинг аниқлигидан ҳайратга тушдим», - дейди профессор Мур. [1]


Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда профессор ўз илмий тадқиқот ишини тақдим қилар экан нутқининг сўнггида қуйидагиларни сўзлади: «Қуръони Каримда зикр қилинган эмбрион ва ҳомила ривожланиши босқичлари мусулмон талабаларига (уларга дарс бериш жараёнида) ўқитилиши керак, сабаби у маълумотлар она қорнидаги гўдак ривожланишининг энг замонавий тушунчаларига мувофиқ келади. Шунингдек, бу мусулмон доктор ва ҳамширалар ўз беморларига инсоннинг ривожланишини Қуръон оятлари билан тушунтириш имконини беради. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 7-асрда инсон ривожланиши ҳақидаги бу маълумотларга эга эмас эди, сабаби маълумотларнинг аксари 20-асрга қадар ўз тасдиғини топмаган эди. Муҳаммадга бу илм барча нарсани - бизнинг қандай ривожланишимиздан тортиб, қандай яшашимиз ва қай тарзда фаолият юритишимизгача билувчи Зот Аллоҳдан ато этилган деб, хулоса қилган мусулмонлар ҳақдирлар» [2]


Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 1983 йили профессор Кейт Мурнинг эмбриологияга доир «Ривожланаётган одам» китобининг Қирол Абдулазиз университети билан ҳамкорликда махсус (Қуръон оятлари билан шарҳланган) исломий нашри чоп этилган. Ушбу исломий нашрни тайёрлаш давомида унга Шайх Абдулмажид аз-Зиндоний ва бошқа олимлар кўмаклашган. Китоб асл инглиз тилидаги нусхаси билан рақобатлашишини олдини олиш учун сотувга чиқарилмаган, балки исломий кутубхоналар учун мўлжалланган.[3]


Жавоҳир Абдуллоҳ


1. https://islamigems.com/i-am-amazed-at-knowledge-and-accuracy-of-quran-prof-keith-moore/
2. https://www.youtube.com/watch?v=Ws9LdtuoePk
3. https://islam-papers.com/2012/03/16/moore/

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркакнинг суюқлиги бўлган сперма таркибида 200 миллионта сперматозоид митти ҳайвончалар мавжуд. Агар мантиқий фикрлайдиган бўлсак, шу митти ҳайвончаларнинг давоми...

2600 09:00 / 28.10.2021
Нимага бошқа цивилизацияларда бу ҳодиса қайд этилмаганБу ерда қуйидагича танқидий савол келиб чиқиши табиий .нима учун бошқа цивилизацияларда ойнинг бўлиниши давоми...

2059 12:00 / 02.06.2022
2016 йилда .Психология фанлари, Psychological Science журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига давоми...

1842 15:40 / 12.09.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир, Бақара сураси, 12 оятлар.Алиф лаам давоми...

2823 15:05 / 26.08.2020