1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Унута олмаяпсизми?

11:00 / 25.04.2023 1501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбингизни чуқур яралашдими?
Эҳтимол бу жароҳатнинг оловини ўчиришга ҳаракат қилиб, кучингиз етмаётгандир?
Аммо олдинлари кечира олар эдингиз. Бу сафар эса иш ўзгарганини ҳис қилдингиз. Жароҳат чуқур, қон кўп кетяпти.
Сулҳнинг ҳеч қандай турига рози бўлмаяпсиз. Ҳатто сизни бу ҳолатда кўрганлар бағритошликда айблашяпти. Сиз эса уларга жароҳатингизнинг чуқурлиги кечириш қобилиятингизни йўққа чиқарганини айта олмаяпсиз. Бу билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ. Барча худди китобнинг саҳифасини ёпгани каби сизнинг жароҳатингизни ёпиб олдинга юришингизни истаяпти. Аммо сиз ўша саҳифага ёпишиб олгансиз. Ҳатто ўзингиз ҳам бу саҳифани ёпишни истайсиз. Аммо кучингиз етмаяпти!


Ўзингиздан сўрайсиз: «Наҳот қалбим тош қотган бўлса!».
Кишининг энди сувни ортга қайтариб бўлмаслигини айтишга ҳаққи йўқми?
Хавотир олманг, зарари йўқ!
Баъзи хатоларни кечириб бўлмайди. Баъзи жароҳатлар устида доимо таъзия маросими бўлиб туради!
Баъзи юзларни модомики тирик эканмиз, кўришни истамаймиз. Баъзи сувларни ортга қайтармаганимиз ҳам маъқул. Чунки ортга қайтса кўлмакка айланиб, ичишга ярамай қолади!


Бундайлар учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда юпанч бор:
Ҳамза розияллоҳу анҳу қурайшнинг жон томирига ургани учун, Қурайш катталари Бадрдаги мағлубиятининг асосий сабабчиси Ҳамза розияллоҳу анҳу эканлигини билгани учун қасос олиш пайига тушди. 


Ваҳший ибн Ҳарб найзани яхши улоқтирар эди. У бу ишнинг устаси эди. Унга агар Ҳамзани қатл қилса озод қилинишини айтишди. Шундай ҳам бўлди. Исломнинг энг буюк қўмондонларидан бири қатл қилинди. Ваҳший эса озод бўлди. 


Қоринлари ёрилиб, жигарлари суғуриб олинган амакиларини, қўшиннинг қўмондонини кўриш Набий алайҳиссаломга осон бўлмади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилгач, Ваҳший қилмишидан қўрққанидан Тоифга қочиб кетди. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун қасос олмасликларини, Ислом олдинги гуноҳлардан ўтиб юборишини, агар бориб Исломга кирса унинг исломи қабул қилиниб, авф қилинишини айтишди. Ваҳший Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Набий алайҳиссалом ундан сўрадилар:
- Сен Ваҳшиймисан?
- Ҳа!
- Ҳамзани сен ўлдирдингми?
- Иш сизга етиб келганидек бўлди. Мен сизнинг олдингизга Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз эса Аллоҳнинг элчиси эканлигингизга гувоҳлик бериш учун келдим!


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Кўзимга кўринмай юришга қодирмисан?!
Улар қайтиб учрашишмади. Ваҳший розияллоҳу анҳу сўзида турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларига қайтиб кўринмади. У масжидда охирги сафларда турар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб қолмасинлар деб бошини пастга тушириб ўтирар эди. Уруш сафларида эса охирги сафларда турар эди. Вафони кўринг!!!


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилганларидан сўнг Мусайлама Каззоб пайғамбарликни даъво қилиб чиқди. Унга қарши курашга Ваҳший ҳам мусулмон аскарлари сафида чиқди. Ваҳший Мусайлама Каззобни ўша найзаси билан ўлдирди. Кейинчалик у доимо: «Бу найзам билан энг яхши инсон Ҳамзани ва энг ёмон инсон Мусайлама Каззобни ўлдирганман!», деб юрар эди!


Шаръий нуқтаи назардан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ваҳшийнинг исломини рад қила олмас эдилар. Бировнинг иймонга келишини ҳеч ким рад қила олмайди.


Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жароҳатлари у зотнинг ўзларининг ишлари. Ундан ҳамон қон оқмоқда эди. Амакиларини унута олмадилар. Ваҳшийни қачон кўрсалар жароҳатлари янгиланаверишини билдилар. Дам олмоқчи бўлдилар. 


Қалбингизни жароҳатлаган инсонни кечира олмаслигингиз сизнинг кина-адоватчи ёки қалби қаттиқлигингизни англатмайди. Шунчаки жароҳатни унута олмаяпсиз холос!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларҲимоянгдан воз кечдим 5қисмМаккалик мусулмонлар бошига маломат ва давоми...

4164 16:34 / 21.04.2017
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳазрати Алига халифа сифатида байъат қилинганидан кейин фитначилардан ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг қасосларини зудлик давоми...

1457 09:07 / 02.11.2023
Муоз ибн Жабал ибн Амр ибн Авс розияллоҳу анҳу 18 ёшларида Исломга кирдилар. Етмиш нафар мадиналик ансорлар билан бирга Ақаба байъатида иштирок этдилар. Кейинчалик давоми...

3879 14:00 / 05.04.2022
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга .Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ давоми...

497 16:06 / 10 май
Аудиолар

121332 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42840 14:35 / 11.08.2021