1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳадисдаги гап илмий томондан ҳам исботланди

15:40 / 12.09.2021 1852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йилда «Психология фанлари» (Psychological Science) журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига ўтишини аниқладилар. Улар оналар ва бир ойлик гўдаклар устида тажриба ўтказганларида, она маҳзун ёки безовта бўлса, бу руҳий ҳолат чақалоққа ҳам ўтиб, йиғлай бошлаган ёки хотиржамликни йўқотган. Она хурсанд бўлганда гўдак буни ҳис этиб шодланган. Мутахассислар кўз қорачиғи, унинг кенгайиши ва гўдак миясини ўрганиш орқали мазкур ҳолатни аниқладилар.

Бу ва бунга ўхшаш тадқиқот натижаларидан шундоқ хулоса оламизки, инсон бегона аёлга қараб, унинг чиройи ҳақида ўйлаганда кўз қорачиғи бироз кенгаяди ва аёл беихтиёр буни ҳис қилади. Ҳеч бир гап-сўзсиз, нигоҳлар тўқнашуви орқали ҳиссиётлар алмашинуви рўй беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини фаҳшга, зинога олиб борадиган ишлардан қайтариб, «Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир» деганлар.

Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. 

Бу ҳадисдан Али розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсага қараганлар деган маъно чиқмайди. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат одамларнинг зеҳнида қолиши ва ёдлаб олишлари учун уни мана шу тарзда гапирганларини тушунамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ расули бўлганлари учун умматларини Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга қарашдан 14 аср аввал қайтарганлар. Бунинг илмий моҳиятини олимлар энди аниқлаяптилар.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
тўртинчи мақола Йўғон ичагимиздаги бактериялар.Одам йўғон ичагининг узунлиги 1,52 м бўлса, диаметри ингичка ичакка нисбатан икки ҳисса катта. Унинг девори эса давоми...

1840 11:00 / 11.02.2021
Бу воқеа Америкадаги касалхоналарининг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. У ерда ҳамкасби бошқа дин вакили насроний давоми...

5692 14:30 / 29.04.2020
иккинчи мақолаКапалак қанотлари ва фотонлар технологиясиМонарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил давоми...

2207 15:00 / 16.02.2021
Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган. Квазар ndash галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин давоми...

1564 12:23 / 20.12.2023
Аудиолар

121333 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42842 14:35 / 11.08.2021