1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (тўртинчи мақола)

14:02 / 06 март 1278 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.


Қўлларни ювиш
Набавий поклик усулларидан яна бири уйғонгандан сўнг қўлларни ювиш, ухлаш вақтида қўлларда қолган микроблар, тер қолдиқлари ва ёғларни олиб ташлашдир. Бинобарин, бугунги кунда олимлар касалликларнинг олдини олиш учун қўл ювиш муҳимлигини таъкидламоқдалар. Шу ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг аҳамияти ойдинлашади. Зеро, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз уйқудан уйғонса, қўлини уч марта ювмагунча идишга солмасин» деб марҳамат қилганлар.
Бухорий ва Муслим ривояти.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ نَوْمِهِ فَلَا يُدْخِلْ يَدَهُ فِي الْإِنَاءِ حَتَّى يَغْسِلَهَا ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَا يَدْرِي أَيْنَ بَاتَتْ يَدُهُ أَوْ أَيْنَ كَانَتْ تَطُوفُ يَدُهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайсиз ёки қўлингиз қаерда айланганини билмайсиз», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўлларни ювишнинг аҳамияти ҳақида ким хабар берган?!
Албатта, у зоти бобаракотга бу ҳақда Аллоҳ таолонинг Ўзи хабар бергандир!
(Давоми бор)


Абдуддоим Каҳел мақоласи ва Islom.uz маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Сўнгра нутфадан алақа яратдик, Муъминун сураси, 14оят..Алақа, сўзи .алақ,дан олинган бўлиб, муфассирлар ва давоми...

2500 17:00 / 30.11.2020
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани давоми...

1930 10:30 / 06.07.2021
Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади .Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани давоми...

2737 13:55 / 25.09.2019
Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум давоми...

3226 09:00 / 28.07.2021