1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳомиланинг шаклланиш босқичлари ёхуд алақа

17:00 / 30.11.2020 2507 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً

«Сўнгра нутфадан алақа яратдик» (Муъминун сураси, 14-оят).

«Алақа» сўзи «алақ»дан олинган бўлиб, муфассирлар ва луғат олимлари бунинг бир неча маънолари борлигини айтишган:

1. Бирор нарсага ёпишиб туриш. Бу маъно эмбрионнинг бачадон деворига ёпишиб туришига мувофиқ келади.

2. Умумий маънода қонга нисбатан ҳам ишлатилади. Шунингдек, қотган қонга, қип-қизил нарсага ҳам бу сўз ишлатилади. Бу ҳам эмбрионнинг шу босқичдаги ҳолатига мос келади. Ушбу босқич давомида берк, қон билан тўлган қон томирлари шаклланади.

3. Сувда яшайдиган ва ўзи ёпишиб олган ҳайвоннинг қони билан озиқланадиган зулук номли қуртга ҳам шу сўз ишлатилади.

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг «Сўнгра нутфадан алақа яратдик» ояти борасида шундай деганлар: «Яъни, нутфани узун зулук шаклидаги қизил рангли алақага айлантирдик». Бу гапни бошқа муфассирлар ҳам айтишган. Бу эмбрион алақа босқичининг охирларида оладиган шаклига мос келади. Бу пайтда у мазкур қон сўрувчи зулук шаклига киради. Эмбрионнинг бачадон деворига ёпишиб олиб, қон орқали озуқасини сўриб олиши ҳам зулукни эслатади. Қуйидаги расмда зулук ҳамда алақа босқичидаги эмбрион акс этган.

Қуръони Каримнинг бу босқичдаги эмбрионни таъбир қилишда ишлатган «алақа» сўзига эътибор беринг! Бу сўзга берилган маъноларнинг барчаси эмбрионга мос келади. Ёпишиб турувчи, қип-қизил рангли қотган қон, зулук шаклида бўлиши ва бачадон деворига ёпишиб, қон орқали озуқа олиши. Эмбрионнинг бу босқичда шундай ҳолатларни бошдан кечиришини олимлар аниқлаганларига бир аср бўлмади ҳали.

Қуръони Карим эса бу ҳақиқатни ўн тўрт асрдан бери айтиб келади.

فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ۝

«Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди».

 

«Мана бу Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир» китоби асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчага маълумки, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар совутилганда уларнинг ҳажми қисқаради. Ҳажм камайганда зичлик ортади ва янада совуқ томонлар оғирроқ бўлиб қолади. давоми...

4646 18:30 / 30.04.2019
Бунинг нималигини биласизми Бу мулойим жонзотнинг номи илмфанда .Demodex folliculorum, деб аталиб, бизнинг киприкларимиз орасида ҳаёт кечиради. Бу миттигина жонзот давоми...

5911 14:00 / 24.06.2022
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1294 14:02 / 06 март
Ҳашаротлардан фойдаланиб антибиотик олиш соҳасидаги тажрибалар 20 асрнинг бошларида бошланган. Тажрибалар ичидаги энг ғаройиби Австралияда Жуан Кларк томонидан давоми...

2831 17:00 / 20.11.2021