1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Улкан қозиқлар ҳақида эшитганмисиз?

09:00 / 28.07.2021 3253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум бўлишича, мазкур тоғлар 4 км баландликка кўтарилган, аммо ер қаърига 35 км чуқурликка кириб борган. Олимлар ҳар бир тоғнинг ерга чуқур кириб борган илдизи борлигини аниқладилар. Бу илдиз жуда зич ва оғир бўлиб, ер қаърига чуқур кирган бўлади. Шунингдек, олимлар Ҳимолай тоғ тизмасини ўргандилар ва унинг илдизи ер тубига 100 км.гача кириб борганини аниқладилар. Ҳар бир тоғ илдизи билан ҳисоблаганда қозиққа ўхшайди. Ер устида озгина қисми кўриниб туради, асосий қисми ер остида бўлади. Қуръони Карим тоғларнинг шакли ҳақида хабар берган. Аллоҳ таоло Набаъ сурасида шундай деб марҳамат қилган:

أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا

«Ерни бешик қилиб қўймадикми? Ва тоғларни қозиқлар» (6-7-оятлар).

Бу оят тоғлар ерга қоқилган қозиқ шаклида эканини таъкидлайдиган қувватли ишорадир.

Дарҳақиқат, олимлар сейсмометр (ернинг титраши, тебранишини аниқлайдиган қурилма) ёрдамида тоғни қозиқ шаклида эканини кўрдилар. Оятдаги қозиқлар деб таржима қилинган أَوْتَادًا сўзи тоғнинг шаклини бизга аниқ васф қилиб бермоқда. Чиндан ҳам бу ўта аниқ васфдир.

Олимлар 20-аср охири, 21-аср бошида аниқлаган тоғ билан боғлиқ илмий ҳақиқатни Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин айтиб қўйган.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари бўлган. Лекин ўтган барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари ҳиссий мўъжиза бўлган. Яъни кўз билан давоми...

5325 17:00 / 05.03.2019
Маълумки, асалари инсон ва бошқа сут эмизувчиларни чаққанидан сўнг қочишга уринади. Инсон териси қалин бўлгани учун игнаси терига ёпишиб қолади ва қочаётганда давоми...

4786 09:30 / 09.09.2021
Мусулмон нанотехнолог аёл бактериялар мулоқотини тинглай оладиган янги ускуна ихтиро қилди. Daily Mail маълумотларига кўра, ушбу восита антибиотикларга қаршиликни давоми...

1885 15:00 / 28.01.2022
Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзининг .Илм иймон йўлидир, номли китобида қуйидагиларни ёзади.Машҳур олим, профессор Альфред Кронер Alfred Kroumlner дунёнинг энг машҳур давоми...

4280 18:15 / 16.02.2019