1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Хуфтон ва Бомдод намозларини жамоат билан ўқиш

18:00 / 03.10.2021 2230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- عُنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَلَّى الْعِشَاءَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ، وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ، وَلَفْظُهُمَا: مَنْ شَهِدَ الْعِشَاءَ فِي جَمَاعَةٍ كَانَ لَهُ قِيَامُ نِصْفِ لَيْلَةٍ، وَمَنْ صَلَّى الْعِشَاءَ وَالْفَجْرَ فِي جَمَاعَةٍ كَانَ لَهُ كَقِيَامِ لَيْلَةٍ.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким Бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Охирги иккисининг лафзи қуйидагича:

«Ким Хуфтон намозига жамоат билан ҳозир бўлса, кечанинг ярмини бедор ўтказгандек бўлур. Ким Хуфтон ва Бомдодни жамоат билан ўқиса, кечани бедор ўтказгандек бўлур».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Хуфтон ва Бомдод намозларини жамоат билан ўқишга алоҳида тарғиб қилинмоқда. Чунки бу икки намоз кишилар дам олишни, ухлашни хоҳлайдиган вақтларда бўлади. Ана ўша хоҳишларни енгиб, Хуфтон ва Бомдод намозларини жамоат билан ўқиш кечани бутунлай намоз ўқиб ўтказишнинг савобига тенглаштирилмоқда.

Бу маъно Абу Довуд ва Термизий келтирган лафзда яна ҳам аниқроқ қилиб айтилмоқда:

«Ким Хуфтон намозига жамоат билан ҳозир бўлса, кечанинг ярмини бедор ўтказгандек бўлур. Ким Хуфтон ва Бомдодни жамоат билан ўқиса, кечани бедор ўтказгандек бўлур».

Шунинг учун ҳам ҳаммамиз бу икки намозни жамоат билан ўқишга ҳаракат қилаверишимиз керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракат ўқидилир. Бас, у зотга.Намозда давоми...

2499 14:00 / 21.02.2021
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким юзларига урса, ёқаларини йиртса ва жоҳилият даъвати ила давоми...

866 11:44 / 11 май
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

1680 16:00 / 21.11.2021
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичиш учун замзам тутдим. У зот уни тик турган ҳолларида ичдилар,. Осим давоми...

2519 11:05 / 18.07.2022
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021