1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Йўлга ўз ҳаққини бериш

15:03 / 22.01.2019 6349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ َضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالْجُلُوسَ بِالطُّرُقَاتِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا لَنَا بُدٌّ مِنْ مَجَالِسِنَا نَتَحَدَّثُ فِيهَا، قَالَ: فَإِذَا أَبَيْتُمْ إِلَّا الْمَجْلِسَ فَأَعْطُوا الطَّرِيقَ حَقَّهُ، قَالُوا: وَمَا حَقُّهُ؟ قَالَ: غَضُّ الْبَصَرِ، وَكَفُّ الْأَذَى، وَرَدُّ السَّلَامِ، وَالْأَمْرُ بِالْمَعْرُوفِ وَالنَّهْيُ عَنِ الْمُنْكَرِ. 

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўлларда ўтиришдан сақланинг», дедилар.

«Эй Расулуллоҳ!  Бу ўтиришимиз бизга керак. Уларда суҳбатлашамиз», дейишди.

«Агар ўтиришдан бошқа илож топа олмасангиз, йўлга ўз ҳаққини беринг», дедилар.

«Унинг ҳаққи недир?» дейишди.

«Кўзни тийиш, озор бермаслик, саломга алик олиш ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункар», дедилар». 

Йўл бўйида бекордан-бекорга ўтириш яхши эмас. Агар ноилож йўл бўйида ўтириб қолинган чоғда ҳам кўзни нолойиқ нарсалардан тийиб, бировга озор бермасдан, ўткинчиларнинг саломларига алик олиб, кези келганда, яхшиликка амр қилиб, ёмонликдан қайтариб ўтириш лозим бўлади.

 

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига давоми...

3352 14:30 / 04.04.2021
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга умматимнинг ажрлари, ҳаттоки кишининг масжиддан давоми...

2879 09:00 / 06.06.2021
. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, шайтон сизларнинг ҳар давоми...

771 15:10 / 17 сентябрь
. .Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг давоми...

4045 18:00 / 03.10.2021
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021