1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

44 нафар Қуръон ҳофизига ижозат тожлари кийдирилди

14:45 / 22.01.2019 2789 pdf Ўқиш режими + -

Истанбулнинг Фотиҳ ва Санжактепанинг Меъмор Синон Қуръон курсларини муваффақиятли якунлаган 44 нафар ҳофизи Каломуллоҳга ижозат тожлари кийдирилди. Бу ҳақда Yeni Akit нашри хабар берди.

Ҳофизларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Истанбул муфтийси Ҳасан Комил Йилмаз Қуръони каримни ёдлаш, унинг маъноларини билиш ҳар қанча муҳим бўлмасин, Қуръони каримга мувофиқ ҳаёт кечириш мўмин киши учун энг олий васф эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Қуръони каримни ёдлаш ўта машаққатли, инсондан матонат ва сабр талаб этадиган  вазифа бўлгани боис, ёш ҳофизлар умрлари давомида бу неъматнинг қадрига етишлари, имкон борича ҳофизликни тарк қилмасдан ҳаёт кечиришлари энг тўғри йўл бўлишини эътироф этди. Муфтий ҳофизлик Аллоҳ таолонинг катта эҳсони эканини айта туриб, яна бир бор барча қориларни, уларнинг ота-оналари ва устозларини табриклади. 

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
2023йил 28 август2 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғисистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил қилинган Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур давоми...

1727 18:05 / 29.08.2023
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1708 12:15 / 12.05.2023
Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюришмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг давоми...

1718 15:12 / 16.10.2021
9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 20242025 ўқув йили қабул давоми...

913 11:40 / 10.07.2024