1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қабул имтиҳонларида шаффофлик ва адолатни таъминлаш – динимиз талаби!

11:40 / 10.07.2024 913 pdf Ўқиш режими + -

9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 2024-2025 ўқув йили қабул имтиҳонларига тайёргарлик билан танишди.

Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов диний таълим муассасалари учун янги ўқув йили кириш имтиҳонларини тартибли ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Муфтий имтиҳонларни адолатли ва холисона ўтказиш, тартиб-қоидаларга риоя этиш, жараёнлар шаффоф бўлишига эришиш ҳамда тегишли хоналар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув камералари билан жиҳозлаш каби муҳим жиҳатларга диққат қаратди.

Шунингдек, имтиҳонларни очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш орқали ёш авлод ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, иқтидорли ёшларга билимларини намоён этишга имконият бериш қайд этилди. Имтиҳон олишга масъул устоз ва мутахассислар Аллоҳ таоло ҳузурида ҳам, халқимиз олдида ҳам улкан масъулиятни чуқур ҳис этиши ҳамда номақбул иллатлардан сақланишларига катта урғу қаратилди.

Мадрасаларга кириш имтиҳон саволлари умумтаълим мактаб дастурлари асосида, олий диний таълим муассасалари учун кириш имтиҳон саволлари эса мадраса таълим дастурлари асосида бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида қабул жараёнларини намунали ташкил этиш, замонавий хавфсизлиги таъминланган электрон дастурлардан фойдаланиш, абитуриентлар учун муносиб шароитларни тайёрлаш, уларнинг тест синовларидаги ҳуқуқ-мажбуриятларини тушунтириш, видеокузатув қурилмалари орқали назорат қилиш, ота-оналар учун кутиш жойларини ҳозирлаш ва имтиҳон жараёнларини намойиш этиш учун экранлар ўрнатиш кабилар ҳам белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида қабул имтиҳонлари муваффақиятли ўтишини тилаб дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг давоми...

4171 18:57 / 30.04.2022
Жазоир мамлакатида 4000 масжид очилиши учун зарур шароитларга эга эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Жазоир вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, Шимолий давоми...

1520 10:30 / 11.08.2020
Бу воқеа бундан роса 33 йил олдин Марказий телевидениеда намойиш этилган 1 май паради репортажида айтиб ўтилган. Ўша вақтда илк бор юртдошларимиз Рамазон ҳайитини очиқойдин байрам қилишган экан.Манба Platforma.uz

2392 15:00 / 03.05.2022
Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг 3 ва 4босқич талабалари бу йилги ўқув режага биноан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг Саҳиҳул Бухорийrdquo ҳадислар давоми...

2644 19:00 / 16.09.2019